Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трюдо ирқчилик муаммолари сабабли Канадада полицияни ислоҳ қилишга ваъда берди
Канадада кейинги бир неча ҳафта давомида полиция ва мамлакатнинг туб аҳолиси иштирокида бир нечта воқеалар акс этган видеолавҳалар тарқалди. Уларда полиция ходимлари одамларга анча қўполлик билан муносабатда бўлгани тасвирланган.
Айрим ходимларнинг туб аҳолига нисбатан ирқчилик кўринишидаги муносабатлари сабабли Канада полициясини ислоҳотлар кутмоқда. Бу ҳақда Канада бош вазири Жастин Трюдо маълум қилди.
"Кўплаб қора танли канадаликлар ва мамлакатнинг туб аҳолиси полиция билан муносабатларда ўзини хавфсиз сезмаяпти. Буни қабул қилиб бўлмайди. Биз буни ҳукумат сифатида ўзгартиришимиз керак", - деди у.
Трюдонинг сўзларига кўра, у бу масалани Канададаги барча регионлар раҳбарлари билан муҳокама қилган ва улар уни қўллаб-қувватлашган.
Бош вазирнинг фикрича, вазиятни яхшилаш учун биринчи навбатда полициячиларни кўкрак видеокамералари билан таъминлаш лозим.
Канадада кейинги бир неча ҳафта давомида полиция ва мамлакатнинг туб аҳолиси иштирокида бир нечта воқеалар акс этган видеолавҳалар тарқалди. Уларда полиция ходимлари одамларга анча қўполлик билан муносабатда бўлгани тасвирланган.
Мавзуга оид
11:19 / 29.06.2026
ЖЧ кундалиги. 1/8 финалнинг илк иштирокчиси маълум, Корея лагерида можаро, Кабо-Верде сардорида муаммо
07:43 / 13.06.2026
Канада ЖЧ тарихидаги илк очкосини қўлга киритди
16:40 / 12.06.2026
Мундиал таништируви. B гуруҳи ҳақида нималарни билиш керак?
14:14 / 12.06.2026