Ўзбекистон | 10:02 / 12.06.2020
1933
2 дақиқада ўқилади

Январь-май ойларида 37,9 мингтадан ортиқ корхона ва ташкилотлар янги ташкил этилди

2020 йилнинг январь-май ойларида 37,9 мингтадан ортиқ корхона ва ташкилотлар янги ташкил этилди. 

Давлат статистика қўмитаси хабарига кўра, шундан масъулияти чекланган жамиятлар – 23,8 мингта, хусусий корхоналар – 4,9 мингта, оилавий корхоналар – 7,7 мингта, муассасалар – 0,5 мингта ва бошқалар – 1,0 мингтани ташкил этди.

2020 йил 1 июнь ҳолатига кўра саноат корхоналари ва ташкилотлари сони 73,8 мингтани ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 13,0 фоизга ошди. 

Жами саноат корхоналари ва ташкилотлари кўпайишининг асосий омили – (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан), ишлаб чиқариш (қайта ишлаш) саноатида – 13,1 фоизга (жами саноатдаги улуши 94,6 фоиз), тоғ-кон саноати ва очиқ конларни ишлаш – 16,1 фоизга (жами саноатдаги улуши 3,4 фоиз), электр, газ, буғ билан таъминлаш ва ҳавони кондициялаш – 29,9 фоизга (жами саноатдаги улуши 0,6 фоиз) ва сув билан таъминлаш, канализация тизими, чиқиндиларни утилизация қилиш – 9,6 фоизга (жами саноатдаги улуши 1,4 фоиз) ўсишидир. 

2020 йил 1 июнь ҳолатига кўра қурилиш соҳасида корхона ва ташкилотлар сони 38,3 мингтани ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 20,4 фоизга ошди. Жами қурилиш соҳасидаги корхона ва ташкилотлар сони кўпайишининг асосий омили бу – бино ва иншоотлар қуришда – ўтган йилга нисбатан 13,0 фоизга (жами қурилишдаги улуши 57,9 фоиз), фуқаролик объектларини қуриш – 32,1 фоизга (жами қурилишдаги улуши 9,7 фоиз), ихтисослаштирилган қурилиш ишлари – 32,6 фоизга (жами қурилишдаги улуши 32,4 фоиз) ўсишидир 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид