Пекиндаги туманлардан бирида коронавирус сабабли "ҳарбий давр режими" эълон қилинди
Пойтахтдаги "Синьфади" бозорининг 10 минг ходими COVID-19га тест топширади. Бозорнинг ўзи вақтинча ёпилган.
Пекиндаги "Синьфади" улгуржи бозорининг беш нафар ходимида коронавирус аниқланганидан сўнг Фэнтай туманидаги 11та даҳада "ҳарбий давр режими" эълон қилинди. Бу ҳақда туман раҳбари Чу Цзюньвэй маълум қилди.
Даҳалар аҳолиси ўзини-ўзи изоляция қилиш режимига риоя қилиши, уйидан чиқмаслиги лозим, ҳокимият уларни озиқ-овқат ва биринчи эҳтиёж маҳсулотлари билан таъминлаш чораларини кўрмоқда.
Аниқланган бешта ҳолатнинг барчасида касаллик юқтирганлар охирги икки ҳафта давомида Пекиндан ташқарига чиқмаган ва Хубэй провинциясидан бўлганлар билан мулоқот қилмаган.
"Синьцзин бао" газетасининг хабар беришича, "Синьфади" бозоридаги 10 минг ходим COVID-19га тест топширади. Бозорнинг ўзи вақтинча ёпилган.
Аввалроқ маҳаллий ОАВ "Синьфади" улгуржи бозоридаги лосось балиқларини бўлакларга бўлиш учун мўлжалланган тахтакачда коронавирус аниқлангани ҳақида хабар қилганди.
Газетанинг ёзишича, Пекиннинг озиқ-овқатга бўлган 90 фоиз эҳтиёжини "Синьфади" бозори қондиради.
Мавзуга оид
13:00 / 09.10.2024
Ботқоқликдан туристик масканга айлантирилган дарё. Пекин буни қандай уддалади?
10:09 / 29.04.2024
Илон Маск Пекинга эълон қилинмаган ташриф билан келди
11:32 / 24.01.2024
Пекинда «Лазги. Муҳаббат ва қалб рақси» балет спектакли намойиши бўлиб ўтди
12:28 / 03.11.2023