Республика бўйича ФҲДЁ бўлимлари томонидан далолатнома ёзувларининг 60 фоиздан ортиғи рақамлаштирилди – ДХА
Давлат хизматлари агентлиги етакчи маслаҳатчиси Мадина Маҳмудованинг маълум қилишича, ҳозиргача ФҲДЁ бўлимлари томонидан республика бўйича 33,21 миллионта, яъни, 60 фоиздан ортиқ далолатнома ёзувлари рақамлаштирилиб, «ФҲДЁ ягона электрон архиви» ахборот тизимига киритилган.
“Давлат раҳбарининг тегишли қарори билан 2022 йил 1 январга қадар ФҲДЁ органларида сақланаётган фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзувларини рақамли кўринишга ўтказишни тугатиш белгиланган. Шунга кўра, Адлия вазирлиги томонидан фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзувлари архив маълумотларини рақамли кўринишга ўтказиш учун 147 та архивариус штат бирликлари жорий этилди.
Ҳозиргача ФҲДЁ бўлимлари томонидан республика бўйича 33,21 миллионта (яъни, 60 фоиздан ортиқ) далолатнома ёзувлари рақамлаштирилиб, «ФҲДЁ ягона электрон архиви» ахборот тизимига киритилди. Шундан, 45 та ФҲДЁ бўлимлари ўзларининг архив маълумотларини ахборот тизимига тўлиқ киритиб бўлишди”, дея Мадина Маҳмудованинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Қайд этилишича, Бухоро, Сирдарё, Навоий, Жиззах ва Хоразм вилоятлари ФҲДЁ бўлимлари томонидан далолатнома ёзувларини рақамлаштирилишда фаоллик кўрсатмоқда. Жумладан, рақамлаштириг кўрсаткичлари Бухоро вилоятида 96,6 фоиз, Сирдарё вилоятида 80,3 фоиз, Навоий вилоятида 77,1 фоиз, Жиззах вилоятида 76,9 фоиз ҳамда Хоразм вилоятида 74 фоизни ташкил этмоқда.
“Агентлик томонидан ФҲДЁ архив маълумотларини рақамлаштириш ишларини янада тезлаштириш ҳамда муддатидан олдин тугатиш учун барча ФҲДЁ бўлимларини оптик толали алоқа тармоқларига улаш чоралари кўрилмоқда. Бу эса, маълумотларни «ФҲДЁ ягона электрон архиви» ахборот тизимига киритиш жараёнини тезлаштириб, масъул ходимларнинг ишини осонлаштиради.
ФҲДЁ архив маълумотларини рақамлаштириш фуқароларнинг сўровларига асосан архив ҳужжатларидан маълумотномалар бериш муддатини 15 иш кунидан саноқли дақиқаларгача қисқартириш имконини беради”, дейди Мадина Маҳмудова.
Мавзуга оид
07:30 / 15.03.2024
Ўзбекистонда икки ойда қанча никоҳ қайд этилгани айтилди
18:21 / 05.01.2024
Ўзбекистонда 2023 йили энг кўп қўйилган исмлар маълум қилинди
18:37 / 23.10.2023
Никоҳ, оила ва фуқаролик ҳолати далолатномасини қайд этиш соҳасидаги ҳужжатлар тизимлаштирилади
08:23 / 10.07.2023