АҚШ ҳарбийлари энди ўзгаларнинг низоларини ҳал қилмайди - Трамп
Дональд Трамп 2018 йил ёзида Нигерия президенти Муҳаммаду Бухорий билан биргаликда берган матбуот анжуманида ҳам деярли худди шундай баёнот берганди.
АҚШ президенти Дональд Трамп Америка ҳарбийлари энди бошқа мамлакатларни тикламаслигини ва ўзгаларнинг низоларини ҳал қилмаслигини айтди.
"Биз ниҳоясиз урушлар даврини тугатмоқдамиз. Американинг ҳаётий муҳим манфаатларини ҳимоя қиладиган янги, соф нигоҳ ўз жойига қайтди. Одамлар ҳаттоки эшитмаган узоқ мамлакатлардаги қадимий низоларни ҳал қилиш америкалик ҳарбийларнинг мажбуриятига кирмайди. Биз бу дунёнинг полициячиси эмасмиз", - деди Трамп Вест-Пойнт ҳарбий академияси битирувчиларига қилган мурожаатида.
Трампнинг қўшимча қилишича, Америка армияси бошқа мамлакатларни тиклаш эмас, ўз мамлакатини ташқи душмандан ҳимоя қилиш тамойилига қайтади.
Қайд этилишича, шу билан бирга, Трамп конгрессга АҚШ ҳарбийлари терроризмга қарши курашиш учун илгари киритилган мамлакатларда қолиши ҳақида маълум қилган. АҚШ ҳарбийлари Афғонистон, Ироқ, Сурия, Иордания, Туркия, Ливан, Миср, Филиппин, Арабистон ярим ороли, Косово, шарқий Африка, Чад кўли ҳавзаси ва Соҳил регионида жойлаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, Дональд Трамп 2018 йил ёзида Нигерия президенти Муҳаммаду Бухорий билан биргаликда берган матбуот анжуманида ҳам деярли худди шундай баёнот берганди.
“Биз борган сари камроқ дунё полициячиси бўлишни истамоқдамиз. Биз ўнлаб йиллар давомида дунёда тартиб сақлаш учун улкан маблағлар сарфлаганмиз ва бу бизнинг устувор вазифамиз бўлмаслиги керак. Биз ўзимизда тартиб ўрнатмоқчимиз ва ўз давлатимизни тикламоқчимиз”, деганди АҚШ президенти.
Мавзуга оид
23:20 / 13.11.2024
Полшада АҚШнинг ракетага қарши мудофаа базаси очилди
22:44 / 13.11.2024
Трамп маъмуриятида Украина бўйича махсус вакил бўлади — ОАВ
22:14 / 13.11.2024
Трамп лавозим тақсимламоқда: Пентагон журналистга, Маскка янги департамент
15:44 / 13.11.2024