АҚШда коронавирусдан соғайган эркакка 1,1 млн долларлик ҳисоб ёзиб берилди
АҚШда коронавирусдан соғайиб кетган 70 ёшли Майкл Флорга даволаниш учун 1,12 млн долларлик ҳисоб ёзиб берилди.
The Seattle Times нашрининг хабар беришича, эркак Сиэтл яқинидаги Иссакуа шаҳрида жойлашган Swedish клиникасида рекорд муддат - 62 кун даволанган. Флорнинг аҳволи шунчалик оғир бўлганки, тунги навбатчилик ҳамшираси эркак яқинлари билан видолаша олиши учун унинг қулоғига телефонни тутиб турган. Эркакнинг юраги, буйраклари ва ўпкаси ишламай қолган, бироқ у соғ-омон қолган.
Флорга кўпроқ китобни эслатувчи, 181 саҳифа ва 3 минг позициядан иборат ҳисоб ёзиб берилган.
Таъкидланишича, Флорга интенсив даволаш бўлими палатасида ўтказган ҳар бир кун 9736 доллардан, 39 кун давомида талаб этилган ўпкани сунъий шамоллатиш қурилмаси эса кунига 2835 доллардан айланган. Яна 300 минг доллар дори-дармонга кетган. Шунда эркакнинг умумий даволаниши қиймати 1122501,04 долларни ташкил қилган.
Эътиборлиси, Флор кексаларни тиббий суғурталаш дастури Medicare иштирокчиси бўлгани сабабли, юқоридаги суммадан кичик қисминигина тўлайди.
Мавзуга оид
23:20 / 13.11.2024
Полшада АҚШнинг ракетага қарши мудофаа базаси очилди
22:44 / 13.11.2024
Трамп маъмуриятида Украина бўйича махсус вакил бўлади — ОАВ
22:14 / 13.11.2024
Трамп лавозим тақсимламоқда: Пентагон журналистга, Маскка янги департамент
15:44 / 13.11.2024