Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
British Airways, Ryanair ва easyJet авиакомпаниялари карантин сабабли Британия ҳукуматини судга бермоқчи
Авиакомпанияларнинг фикрича, ҳукумат қарор чиқараётганида соҳа вакиллари билан маслаҳатлашмаган.
8 июнь куни Буюк Британия ҳукумати мамлакатга кириб келадиган барча шахслар учун икки ҳафталик карантин жорий этди. Ушбу тартибни бузганлар минг фунт стерлинг жарима тўлайди.
British Airways, Ryanair ва easyJet авиакомпаниялари ушбу қарорнинг илмий исботи йўқ деб ҳисобламоқда. Бундан ташқари, уларнинг фикрича, ҳукумат қарор чиқараётганида соҳа вакиллари билан маслаҳатлашмаган.
British Airways ҳукуматни судга бериш билан таҳдид қилганди. Компания карантин бўйича янги қоидалар унинг июлда рейсларининг 40 фоизини тиклаш режасига халақит берган.
Бундан ташқари, авиакомпания кунига 20 млн фунт стерлинг йўқотмоқда ва ҳеч қандай даромад олмаяпти.
11 июнь куни Evening Standard нашри ўз манбаларига таяниб, инқироз сабабли British Airways ўз коллекциясидаги санъат асарларини сотишни бошлаганини ёзганди.
Мавзуга оид
22:32 / 26.06.2026
Чарлз III Британия монархлари орасида биринчи бўлиб солиқларини эълон қилди
18:22 / 26.06.2026
Morgan кўз узиш имконсиз ретро дизайнли автомобилни тақдим қилди
21:12 / 25.06.2026
Шавкат Мирзиёев ва Тони Блэр ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилди
17:26 / 23.06.2026