Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«ИИВ бундай ҳолларга «янгилик эмас» деб қарашга одатланган» — Наримон Умаров терговдаги қийноқлар ҳақида
Андижонлик фуқаро Алижон Абдукаримовнинг ички ишлар ходимлари томонидан қийноққа солиб ўлдирилиши жамоатчиликнинг жиддий норозилигига сабаб бўлди. Ижтимоий тармоқларда қизғин муҳокамага сабаб бўлган мавзу юзасидан «Адолат» СДП раҳбари Наримон Умаров ўз фикрларини билдирди.

Социал-демократлар етакчиси ўз муносабатида дастлаб Андижон вилоятидаги ИИБ ходимларининг хатти-ҳаракати ОАВ ва ижтимоий тармоқ кузатувчилари томонидан эътирозга сабаб бўлаётгани бежиз эмаслигини таъкидлайди.
«Бинобарин, уларнинг ноўрин муносабати асносида касб шаъни оёқости қилинибгина қолмади, балки бир инсон энг олий ҳуқуқи – яшаш неъматидан мосуво бўлди. Шу билан бирга, мамлакат раҳбарияти ва аҳолимизнинг давлатнинг халқаро имижини яхшилаш учун қилаётган кўп сонли ҳаракатларига путур етди.
ИИБ масъулларининг мақсади бир бўлиши лозим – ҳақиқатнинг тагига етиш ва фуқароларни ҳимоя қилиш. Аммо инсон ҳуқуқларини топташ орқали адолатга эришиб бўлмайди, фуқароларни дўппослаш уларни ҳимоя қилиш ҳисобланмайди.
Афсуски, ИИВ бундай ҳолларга «Бу янгилик эмас» деб қарашга одатланиб қолган», – дея Умаровнинг сўзлари келтирилди партия расмий сайтида.
Сиёсатчи ўз партияси сайловолди дастурида ички ишлар тизимини тубдан такомиллаштиришни устувор вазифа сифатида белгилаганини эслаб ўтган.
«Шундай экан, биз бу каби кўнгилсиз ҳолатларга кечиктирмай барҳам берилиши, мудҳиш иллатлар одатий ҳолдек қабул қилинмаслиги тарафдоримиз.
Албатта, айбдорлар тегишли жазосини олиши керак. Лекин уларнинг жазо олгани марҳумни яқинларига қайтариб бермайди. Ёки бундай ҳолат бошқа такрорланмаслик кафолатини бермайди. Яъни ички ишлар тизимида ислоҳотлар натижадорлиги замон талабларига мос эмас.
Бу ҳолат бошқа такрорланмаслик учун кимнидир жавобгар қилиш, кимнидир ишдан бўшатиш, кимгадир интизомий чора билан чекланиш эмас, тизимли ислоҳотлар, янгиланишларни амалга ошириш лозим.
Бунда тергов органларининг идоравий манфаатдорлигини бартараф этиш, улар мустақиллигини таъминлаш, жараёнларни шаффофлаштириш лозим», – дейди партия етакчиси.
Тавсия этамиз
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
20 июлдан бошлаб 1-2 кунга хорижга чиққанлар Ўзбекистонга божсиз товар олиб киролмайди
Иқтисодиёт | 19:31 / 15.07.2025
Болаларни итдек вовуллатган «дефектолог»га янги жиноий иш очилди
Жамият | 18:06 / 15.07.2025
Etihad Airways Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўяди
Ўзбекистон | 15:18 / 15.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Аҳоли ташаббуслари учун майдон, экологик инспекторларнинг калтакланиши, ЙПХ ходимининг қаҳрамонлиги, Тошкентдаги UzFace тизими – маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 22:26
-
Марснинг Ердаги энг катта парчаси 5,3 миллион долларга сотилди
Жаҳон | 22:00
-
Одамлар энг тез ва секин қарийдиган мамлакатлар аниқланди
Жаҳон | 21:57
-
“Вагнер”га ёлланган ўзбекистонлик жиноий жазога тортилди
Жамият | 21:37
Мавзуга оид

16:22 / 10.07.2025
Алишер Қодиров ишлаб чиқарилганига 25-30 йилдан ошган машиналарни истеъмолдан чиқаришга чақирди

15:02 / 03.07.2025
Тenge Bankʼдан 90 минг АҚШ долларини талон-тарож қилган шахслар қўлга олинди

10:01 / 03.07.2025
Олти ойда 4 мингдан ортиқ шахс гиёҳванд моддалар муомаласи учун ушланди

11:17 / 18.06.2025