«Ташқи қарз сифатида олинаётган маблағларнинг самарали сарфланишига келсак, маълумот ўрнида айтиб ўтишим керакки, ҳафтанинг сешанба куни муҳтарам президентимиз ҳузурларида Ўзбекистонда иқтисодий ўсишни таъминлашнинг 8та йўналиши бўйича муҳокама бўлиб ўтди. Балки шу муҳокама ҳақида сизларга тўлиқ ахборот бермагандирмиз, шунинг айрим йўналишларига қисқача тўхталиб ўтмоқчиман.

Биринчиси, макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш бўйича топшириқ олганмиз. Унга кўра, бюджет тақчиллиги ва ташқи қарзни чеклаш назарда тутилган. Ташқи қарзни чеклаш ҳақида гапирганларида давлатимиз раҳбари биринчи навбатда самарадорликни талаб қилдилар. Молия вазири Тимур Ишметов шу ерда ўтирибди, унга қарата айтдиларки: «Бундан буён ташқаридан бир доллар қарз олмоқчи бўлсанг, аввал унинг кераклигини исбот қиласан, ундан кейин оласан!», деган топшириқ бўлди.

Албатта, Бундан буён четдан бир доллар қарз олинса ҳам, аввалига унинг ҳақиқатан ҳам кераклигини исботлаш талаб этилади. 13 июнь куни бўлиб ўтган «Мунозара клуби»нинг илк йиғилишида қатнашган Бош вазир ўринбосари, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров шу ҳақда айтиб ўтди.ҳамма нарсани қилолмаймиз. Ташқи қарз масаласидаги 4 млрд долларлик чеклов ҳақидаям молия вазири ўзининг фикрини айтди. Бошқалар ўз муносабатини билдиришди. Бу борада менда бошқача фикр бордир, Марказий банк раиси умуман бошқа фикрдадир... Лекин биз ташқи қарзни максимал даражада чеклаш бўйича давлат раҳбаридан топшириқ олдик.

«Давлат қарзи бўйича янги қонунда ташқи қарзнинг ЯИМга нисбати бўйича лимитлар кўрсатиб ўтилади» – молия вазири ўринбосари

Шу ўринда ҳаммадан бир нарсани ҳисобга олишини илтимос қиламан. Ҳозир пандемия шароитидамиз. Бу бало, тўғриси, кўплаб режаларимизни бузиб юборди.

Ҳисоб-китобларимизга кўра, 2020 йилда ялпи ички маҳсулотимиз 67 млрд.га чиқамиз деб кутгандик. Ўтган йили ЯИМ 57,8 млрд бўлганди. Пандемия туфайли бу йил ЯИМ кўрсаткичи 58,1 – 58,2 млрд атрофида бўлишини мўлжаллаяпмиз. Кўряпсизларки, ҳозирги мақсадимиз ўтган йилги кўрсаткични сақлаб қолиш бўлиб қоляпти. ЯИМ 2 – 2,2 фоиз атрофида ўсишини мўлжал қиляпмиз. Куни кеча Жаҳон банки ўзининг прогнозини эълон қилди