Пекинда коронавирус тарқалиши хавфи юқорилиги маълум қилинди
Пекиндаги улгуржи озиқ-овқат бозорида коронавирус ўчоғи аниқлангандан кейин Хитой пойтахтида вируснинг тарқалиши хавфи юқори деб баҳоланмоқда. Бу ҳақда Пекин ҳукумати матбуот котиби Сюй Хэцзянь маълум қилди.
13 июнда “Синьфади” бозорида лосос балиғини нимталаш тахтасида коронавирус аниқлангандан кейин бозор вақтинча ёпиб қўйилди. Бозор жойлашган Фэнтай туманида ҳарбий давр режими киритилди.
Сюй Хэцзяннинг таъкидлашича, ҳукумат юзага келган вазият сабабли энг қатъий чораларни қабул қилади, бозорда ва унга ёндош ҳудудларда синчков эпидемиологик тергов ўтказади, инфекция ўчоғини топиб, вирус тарқалиши ўчоғи ва қўшни ҳудудлардаги одамларни коронавирусга текширади.
Маълум қилинишича, Пекинда 14 июнда 76 мингдан кўпроқ киши коронавирусга текширилган, улардан 59 нафарининг таҳлили мусбат чиққан.
Пекинда коронавирус тарқалиши сабабли Фэнтай тумани раҳбари ўринбосари Чжоу Юйцин, унинг қўл остидаги бир неча ходими ўз лавозимидан маҳрум этилган. Улар маҳаллий бозорда вирус тарқалишига олиб келган масъулиятсизликда айбланмоқдалар.
Таъкидлаш жоиз, 11 июнгача 56 кун давомида Пекинда коронавирусга чалиниш ҳолатлари қайд этилмай келинаётганди.
Мавзуга оид
13:00 / 09.10.2024
Ботқоқликдан туристик масканга айлантирилган дарё. Пекин буни қандай уддалади?
10:09 / 29.04.2024
Илон Маск Пекинга эълон қилинмаган ташриф билан келди
11:32 / 24.01.2024
Пекинда «Лазги. Муҳаббат ва қалб рақси» балет спектакли намойиши бўлиб ўтди
12:28 / 03.11.2023