Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШда 17 йилдан кейин федерал даражада ўлим жазосини ижро этиш амалиёти қайтарилмоқда
АҚШ бош прокурори Уильям Барр федерал даражада судланган 4 жиноятчига чиқарилган ўлим жазоси ҳукмини ижро этишни буюрди. АҚШ федерал ҳукумати ўлим жазосини охирги марта 2003 йилда қўллаган. Бироқ баъзи штатларда ўлим жазосини қўллаш тўхтамаган.
“Бугун қатл этилиши куни белгиланган 4 қотил конституциямизга ва қонунларга кўра тўлиқ суд тафтишидан ўтди. Биз бу даҳшатли жиноятлар қурбонлари ва уларнинг оилалари олдида қарздормиз ва одил судлов томонидан чиқарилган ҳукмларни ижро этишимиз лозим”, деб айтган Барр.
Маълум қилинишича, гап болаларни ўлдиришда айбланган 4 жиноятчи ҳақида бормоқда. Таъкидланишича, жиноятчилар 13 июлдан 28 августгача оралиқда турли саналарда қатл этилади. Дастлаб улар 2019 йил декабри ва 2020 йил январида қатл этилиши керак бўлган, бироқ ўлим жазоси ижроси АҚШ олий суди томонидан охирги паллада тўхтатилган.
The Washington Post нашрининг хабар қилишича, АҚШ федерал ҳукумати охирги марта ўлим жазосини 17 йил аввал, 2003 йилда амалга оширган. Ўшандан бери ўлимга олиб келувчи инъекцияларни қўллаш қоидалари бўйича бир тўхтамга келинмагани сабабли ўлим жазосига ўзига хос норасмий мораторий амал қилган. Шу билан бирга, АҚШнинг баъзи штатларида, аксарият жанубда жойлашганларида ўлим жазоси ижроси тўхтамаган. 2019 йилнинг ўзида АҚШда 22 киши қатл этилган.
Мавзуга оид
12:48 / 05.07.2026
АҚШ мустақиллигининг 250 йиллигини дабдаба ва мушакбозлик билан нишонлади (фоторепортаж)
05:49 / 05.07.2026
Путин Трампни мустақиллик билан табриклаб, Россияга таклиф этди
19:55 / 04.07.2026
Жазирамадаги байрам: иссиқ сабаб АҚШдаги мустақиллик тадбирлари бекор қилинмоқда
22:57 / 03.07.2026