«Саховат ва кўмак» жамғармасидан қанча оилага нақд пул шаклида ёрдам берилгани айтилди
16 июнга қадар «Саховат ва кўмак» жамғармасига жами 194 млрд 625 млн сўмдан зиёд хайрия маблағлари келиб тушган.
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги матбуот котиби Саодат Боймирзаева мазкур маблағлар тақсимоти ҳақида маълумот берди.
Унга кўра, ўтган давр мобайнида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳамда туман, шаҳар халқ депутатлари кенгашларининг қарорлари қабул қилиниб, карантин даврида ижтимоий ҳимояга муҳтож, кўп болали оилаларга, якка ёлғиз ва ногиронларга ҳамда ўз даромадини йўқотган вақтинча ишсиз бўлган 300 383та оилага 118 млрд 995 млн сўмдан зиёд маблағ сарфланган.
Жумладан:
- 205 646та оилага кундалик истеъмол товарлари учун 37 млрд 860 млн сўм қийматида турли хил озиқ-овқат маҳсулотлар учун;
- 2 822та оилага 399 млн 531 минг сўм қийматида дори, ҳимоя ниқоблари, антисептик воситалари учун;
- 24 619та оилага 9 млрд 626 млн сўм қийматида бошқа турдаги маҳсулотлар учун;
- 67 296та оилага 71 млрд 110 млн сўм қийматида нақд пул кўринишида маблағлар берилган.
АОКАда бўлиб ўтган брифингда «Саховат ва кўмак» умумхалқ ҳаракати йўлида Алишер Усмонов томонидан ўтказилган 5 млн АҚШ доллари миқдоридаги хайрия маблағи тақсимоти ҳақида ҳам маълумот берилди.
Қайд этилишича, ушбу хайрия маблағлари Андижон, Наманган, Тошкент вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан рўйхати тақдим этилган 19 009 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож, кўп болали, ногирон, ёлғиз кексалар ҳамда ҳозирда вақтинча даромадини йўқотган ишсиз фуқароларга 2,5 млн сўмдан – жами 47 522 500 сўм хайрия маблағи пластик карточкаларига ўтказилган ҳолда тарқатиб берилган.
Мавзуга оид
16:14 / 27.11.2024
Маҳалланинг фаол кексаларига ҳар ой 577 минг сўмдан тўланади
18:59 / 26.11.2024
Суринам нефт даромадларини фуқаролар билан баҳам кўради
11:33 / 23.11.2024
Ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни жойлаштиришнинг муқобил шакллари жорий этилмоқда
12:19 / 22.11.2024