Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
SUEZ Тошкент сув таъминоти тизимининг трансформацияси бўйича 185 млн евролик лойиҳани амалга оширади
Тошкент шаҳар ҳокимлиги экологик хизматлар борасида етакчи ташкилот – Франциянинг SUEZ компанияси билан ҳамкорлик бошланганлиги ҳақида хабар берди.
Жорий йилнинг 7 март куни Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев, SUEZ`нинг Яқин Шарқ, Марказий Осиё ва Кавказ ҳудуди бўйича бош директори Сирил Куржарет ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Музаффар Солиев томонидан тегишли шартнома имзоланган. Унга мувофиқ, “Тошкент сув таъминоти трансформациясининг режаси” номли 7 йиллик истиқболли ва инновацион лойиҳа амалга оширилади.
Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Бахтиёр Рахмонқуловнинг таъкидлашича, лойиҳанинг умумий бюджети 185,4 млн. еврони ташкил қилади. Шундан 142 млн. евро Европанинг етакчи банклари кредитлари ҳисобидан ўзлаштирилади. Маблағлар шаҳар сув таъминоти ва оқава сув тармоқларини модернизация қилиш ва уларнинг бошқарувини энг юқори халқаро стандартларга мувофиқ такомиллаштиришга йўналтирилади.
Шунингдек, лойиҳа SUEZ’нинг 80 дан ортиқ мамлакатдаги 150 йиллик тажрибасига таянган ҳолда SUEZ томонидан интеллектуал бошқарув бўйича энг илғор технологияларни жорий қилиш ва ноу-хауларни татбиқ этишни ўз ичига олади.
Тошкент сув таъминоти трансформациясининг лойиҳаси маҳаллий иқтисодиётга ҳам салмоқли ҳисса қўшади. Ускуналарни ишлаб чиқаришнинг бир қисми Тошкентда жойлаштирилиши янги иш ўринларини яратишга кўмак беради ҳамда сув таъминоти бўйича юзлаб маҳаллий мутахассислар шаҳримизда ва хорижда ўқитилади, дея таъкидлади Бахтиёр Рахмонқулов.
Ҳозирги кунда, техник топшириқнинг келишилган лойиҳаси унинг техник-иқтисодий асосланиши учун Уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг Тармоқ илмий-техник Кенгаши томонидан кўриб чиқилмоқда.
Мавзуга оид
19:41 / 04.07.2026
Коммунал соҳа билан боғлиқ мурожаатлар сони кескин ортган – Рақобат қўмитаси
18:20 / 04.07.2026
Тошкентнинг ҳар бир туманида 15-20 тадан жамоат ҳожатхоналари қурилади
17:57 / 04.07.2026
Тошкентда янги типдаги мактаблар қурилади: спортзал ва ошхона ертўлада бўлади
17:37 / 04.07.2026