Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
1 апрелдан буён Тошкент шаҳри ва вилоятида сотилган уйларнинг 70 фоизини бошқа ҳудудда яшовчи фуқаролар харид қилгани айтилди
Фото: Dreamstime
Адлия вазирлигининг хабар беришича, 2020 йил 1 апрелдан буён ўтган 70 кунда Тошкент шаҳридан 12 799 та, Тошкент вилоятидан эса 2 052 та уй-жой олди-сотди битимларини нотариал идораларда расмийлаштирилган. Уларнинг деярли 70 фоизи пропискаси бошқа ҳудудларда бўлган фуқаролар иштирокидаги битимларга тўғри келмоқда.
“Прописка тизимини ислоҳ қилиш бўйича Президент Фармонига кўра 2020 йил 1 апрелдан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида пропискаси бўлмаган фуқаролар ҳам кўчмас мулк сотиб олиш имкониятига эга бўлди.
Бу имкониятдан ўтган 70 кунда фойдаланган фуқарорлар Тошкент шаҳридан 12 799 та, Тошкент вилоятидан эса 2 052 та уй-жой олди-сотди битимларини нотариал идораларда расмийлаштиришди.
Қайд этиш керакки, нотариал идоралар томонидан ушбу даврда бу ҳудудларда жами расмийлаштирилган уй-жой олди-сотди битимларининг деярли 70 фоизини айнан, пропискаси бошқа ҳудудларда бўлган фуқаролар иштирокидаги битимларга тўғри келади.
20 йилдан ортиқ амалда бўлган, Тошкентдан уй сотиб олишдаги тўсиқларнинг олиб ташланиши фуқароларнинг уй-жойга эга бўлишида юзага келган турли муаммоларини ҳам барҳам топишига хизмат қилди”, дейди вазирлик ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева.
Қайд этилишича, президент фармони қабул қилингач, Тошкентдан уй сотиб олган, бироқ пропискаси бўлмагани учун пропискаси бор танишлари номига расмийлаштирган, кейин “ўз уйида ижарачи” бўлиб яшашга мажбур бўлган фуқаролар биринчилар қаторида уйларини ўз номига расмийлаштиришган.
Мавзуга оид
14:34 / 27.01.2026
Инспекция: қурилиш, уй-жой ва сув тармоқларида қатор қонунбузилишлар аниқланди
20:30 / 24.01.2026
Табиий вентиляцияни яхшилаш орқали Тошкентда чанг миқдорини камайтириш ва ёзда ҳароратни пасайтириш режалаштирилмоқда
15:48 / 24.01.2026
Тошкент метросида поезд туннелда 13 дақиқа тўхтаб қолди
09:51 / 24.01.2026