Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Камида 15 йил иш стажига эга тиббиёт ходимларига уй-жой сотиб олиш учун субсидия берилади
Субсидия олиш учун Давлат хизматлари маркази ёки my.gov.uz орқали мурожаат қилиши мумкин. Ариза берувчини баҳолашда амалда давлат тиббиёт муассасасида фаолият юритаётгани ҳамда давлат тиббиёт муассасаларида камида 15 йил иш стажига эга эканлиги тасдиқланиши шарт.
Вазирлар Маҳкамасининг 4 июл куни кучга кирган қарори билан “Давлат тиббиёт муассасаларида камида 15 йил иш стажига эга бўлган тиббиёт ва фармацевтика ходимларини уй-жой билан таъминлаш учун ипотека кредити асосида сотиб олинадиган уй-жойнинг дастлабки бадал тўловининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.
Низомга кўра, субсидия фуқаро яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказилган ҳудуд доирасида ажратилади. Фуқаро яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказилган ҳудуддан қатъи назар, исталган ҳудуддан субсидия дастури доирасида бирламчи уй-жой бозоридан уй-жойларни ипотека кредити асосида сотиб олиши мумкин.
Ариза берувчи субсидия олиш учун Давлат хизматлари маркази ёки my.gov.uz орқали мурожаат қилиши мумкин. Ариза берувчини баҳолашда амалда давлат тиббиёт муассасасида фаолият юритаётгани ҳамда давлат тиббиёт муассасаларида камида 15 йил иш стажига эга эканлиги тасдиқланиши шарт.
Субсидия бир оилага (эри ёки хотинига) фақат бир марта берилади
Соғлиқни сақлаш вазирлиги subsidiya.mf.uz ахборот дастурий таъминот тизими орқали автоматик текшириш, реестрларни шакллантириш ва қарорлар/хабарномаларни электрон тарзда етказиш ҳамда субсидия тўловларини амалга оширишни таъминлаши лозим.
Қуйидаги ҳолларда ариза берувчига субсидия ажратиш рад этилади:
- тақдим этилган аризада кўрсатилган маълумотлар мезонга мос келмаганда;
- тақдим этилган маълумотлар нотўғри ёки сохта бўлганда;
- бошқа уй-жой субсидия дастурлари доирасида ариза берувчининг ёки унинг турмуш ўртоғининг субсидиядан фойдалангани аниқланганда (аввал олинган субсидияли ипотека кредитини сўндирган ва уй-жой бошқа шахсга бегоналаштириб юборилган тақдирда ҳам);
- ариза берувчи давлат дастурлари доирасида ажратилган ипотека кредитларидан фойдалангани аниқланганда (қарз олувчи томонидан 2024 йил 1 майга қадар олинган кредитлар ҳисобга олинмайди).
Субсидия ғолиблари реестр асосида тасодифий тарзда танлаш орқали аниқланади
Субсидия ажратиш хабарномасини олган ғолиб уй-жойни ипотека кредити орқали сотиб олиш бўйича қурилиш (пудрат) ташкилоти билан бирламчи шартнома тузади.
Мавзуга оид
19:48 / 03.07.2026
«Уйим реновацияга тушса нима бўлади?» – Энг долзарб саволларга жавоблар
11:58 / 01.07.2026
Кўп квартирали уйларда яшовчилар сони аввал айтилган расмий рақамлардан анча камлиги маълум бўлди
11:36 / 23.06.2026
4-5 қаватли уйлар ҳам реновацияга тушиши мумкин – Адлия вазирлиги вакили билан суҳбат
08:47 / 19.06.2026