Бугун 4 ҳудудда аҳоли орасида янги ҳолатлар қайд этилди
17 июнь куни Ўзбекистонда 189та янги зарарланиш ҳолати тасдиқланди (жами 5682 ҳолат) ва 35 нафар бемор соғайди. Шу вақтгача 4131 беморга жавоб берилган, 19 киши вафот этган, шифохоналарда 1532 нафар бемор даволанмоқда.
Бугун 5 ҳудудда - Тошкент шаҳри, Бухоро, Сурхондарё, Самарқанд ва Тошкент вилоятларида янги ҳолатлар қайд этилди. ССВ матбуот хизмати раҳбари Фурқат Санаев телеграмдаги каналида беморлар қайд этилиши ва соғайиши бўйича кўрсаткичлар жадвалини келтирди.
Бугунги 189 ҳолатдан 169таси карантин муассасаларида, 13таси аҳоли орасида аниқланган, халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари бўлган 7 кишига ҳам вирусдан зарарланиш ташхиси қўйилган.
Аҳоли орасида (+13)
Тошкент шаҳрида аҳоли орасида 5 кишида вирус аниқланди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, 16 июнь куни Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида яшовчи оиланинг 3 нафар аъзосида, Сергели туманида бир оиланинг 5 аъзосида, Учтепа туманидаги тикувчилик цехи ишчисида, «Малика» савдо мажмуаси сотувчисида ва Юнусобод туманида яшовчи ҳомиладор аёлда вирус чиққанди.
Сурхондарё вилоятида янги ҳолатлар аҳоли орасида ҳам аниқлана бошлади - 2 кишида вирус чиққан. Маълум бўлишича, Музработ туманида ўтказилган тўйда белгиланган карантин қоидаларига амал қилинмагани натижасида 250дан ортиқ фуқаро карантинга олинган. 16 июндан Термиз шаҳрига кириб-чиқиш тўхтатилган ва бир қатор юмшатишлар бекор қилинган.
Бугун Бухоро ва Тошкент вилоятларида аҳоли орасида 3тадан ҳолат аниқланди.
Карантин (+169)
Хориждан келгач Тошкент вилоятидаги Ўртасарой карантин марказига жойлаштирилган фуқаролар орасида 153 ҳолат аниқланди.
Бухоро вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида 5 ҳолат аниқланган.
Сурхондарё вилоятида карантинга олинганларнинг яна 4 нафарида вирус чиққан.
Шунингдек, Тошкент шаҳрида 2 нафар, Самарқанд вилоятида 5 нафар карантиндаги фуқаролар вирус юқтириб олгани маълум бўлган.
Ҳайдовчилар (+7)
Вирус аниқланган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларининг барчасига Тошкент вилояти ҳудудида ташхис қўйилган.
Тузалганлар (+35)
Бугун Тошкент ва Самарқандда 35 нафар бемор соғайиб, Ўзбекистонда шу вақтгача касалликдан соғайганлар сони 4131 нафарга етди.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1532 нафар бемордан 12 нафари оғир аҳволда.
Ҳозирда мамлакатда уй карантинида 28 636 нафар, стационар карантинда эса 22 055 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.
Мавзуга оид
21:59 / 27.11.2022
Хитойда коронавирус чекловларига қарши намойишлар бўлиб ўтмоқда
00:22 / 26.11.2022
Пекинда коронавирус авж олгани туфайли янги чекловлар киритилмоқда
22:24 / 07.11.2022
Англияда уй паррандаларига локдаун эълон қилинди
12:45 / 19.07.2022