Жаҳон | 21:03 / 17.06.2020
3707
1 дақиқада ўқилади

Лондон мэри Covid-19 сабабли ойлик маошини қисқартирди

Лондондаги вазият полиция, қутқарувчилар ва транспорт тизимини молиялаштириш қисқаришига олиб келиши мумкин.

Лондон мэри Содиқ Хон коронавирус пандемияси сабабли ойлик маошини 10 фоизга қисқартирганини маълум қилди.

Хон Британия ҳукуматини молиявий қийинчиликларга дуч келган маҳаллий ҳокимия органларига ёрдам беришга чақирди. Мэрияларнинг етарлича молиялаштирилмаганлиги боис аҳолига кўрсатиладиган хизматлар рўйхати қисқартирилиши мумкин.

ITV телеканалининг қайд этишича, Лондондаги вазият полиция, қутқарувчилар ва транспорт тизимини молиялаштириш қисқаришига олиб келиши мумкин.

Буюк Британияда пандемия бошланганидан буён коронавирус юқтириш билан боғлиқ 300 мингга яқин ҳолат қайд этилган, 41 мингга яқин киши вафот этган. Буюк Британия ўлим ҳолатлари бўйича АҚШ ва Бразилиядан кейин учинчи ўринда турибди.

Мавзуга оид