Ўзбекистон | 12:28 / 17.06.2020
6376
3 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Швейцария ўртасида «Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқариш миллий Лойиҳаси» ҳақидаги битим имзоланди

2020 йил 16 июнь куни Тошкентда Ўзбекистон Республикаси ҳукумати тарафидан Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги (СХВ) ва Швейцария Конфедерацияси ҳукумати тарафидан Швейцария тараққиёт ва ҳамкорлик агентлиги (ШТҲА) «Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқариш миллий Лойиҳаси (СРБМЛ), Фаза-2» ҳақидаги битимни имзолашди. Битим Швейцария Конфедерациясининг Ўзбекистондаги элчиси Оливье Шав жаноби олийлари ва Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Шавкат Ҳамраев томонидан имзоланди.

«Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқариш миллий Лойиҳаси» ШТҲА нинг «Марказий Осиёда сув ресурсларини бошқариш ҳудудий дастури» доирасидаги фаолиятининг мантиқий давоми сифатида режалаштирилган эди. Лойиҳа қишлоқ аҳолиси яшаш шароитларининг Ўзбекистондаги сув ресурсларини интеграллашган ҳолда бошқариш орқали яхшиланишига ўз ҳиссасини қўшади», – дейди Соҳибжон Aкромов, Швейцариянинг Ўзбекистондаги элчихонаси сув дастурлари менежери.

Лойиҳа СХВ га мамлакат сув хўжалиги соҳаси учун «Сув ресурсларини интеграллашган ҳолда бошқариш» (СРИБ) тамойилларига асосланган умумий стратегик ва меъёрий-ҳуқуқий базани яратишда кўмаклашишда давом этади. Шу доирада, сув хўжалиги соҳасининг барқарорлигига эришиш учун “2020-2030 йилларда сув хўжалиги соҳасини ривожлантириш” концепциясини СРИБ тамойилларига асосланиб якунлаш ва худди шу мақсадда “Сув ресурсларини бошқариш ва суғориш соҳасини ривожлантириш” стратегиясини ишлаб чиқиш кўзда тутилган. Шу билан бир қаторда, Лойиҳа СХВ қошидаги Aхборот-таҳлил ва ресурс маркази (АТРМ) га СРИБ тамойилларига асосланган базанинг амалга оширилишини ҳаракатга келтирувчи куч сифатида фаолият юритиш имкониятини беради.

Ўрта муддатли истиқболда, жойларда фермерлар ва сув хўжалиги ташкилотларининг сув ресурсларидан самарали ва барқарор фойдалиш бўйича салоҳияти оширилиб, бутун Ўзбекистон бўйлаб жадал деҳқончиликнинг илғор усулларига ўтиш имконини берувчи инновацион суғориш технологиялари татбиқ этилади. Шунга кўра, Лойиҳа қишлоқ ва сув хўжалигига ихтисослашган касб-ҳунар коллежларида ҳамда фермерлар ўртасида сув-тежамкор технологиялар ҳақидаги билимлар базасини кучайтиришни ҳам ўз олдига мақсад қилиб олади. Шунингдек, Лойиҳа ўз диққат-эътиборини билимларни оммалаштириш бўйича ИКТ га асосланган замонавий воситаларга йўналтиради, бунда аёлларнинг сув хўжалиги соҳасидаги имкониятларини кенгайтиришга кўмаклашишга алоҳида эътибор берилади.

Лойиҳа 2-Фазасининг умумий бюджети 4,6 миллион Швейцария франкини ташкил этиб, Фаза 2020-2024 йиллар давомида амалга оширилади.

Алоқада қолинг

facebook.com/SwissEmbassyTashkent

eda.admin.ch/countries/uzbekistan/en/home/representations/embassy-in-tashkent

Мавзуга оид