Қозоғистондаги тошқиндан зарар кўрган ҳудудлардан 126,7 минг куб метр чиқинди чиқариб ташланди – ФВВ
Сардобадаги сув тошқинидан зарар кўрган Қозоғистон ҳудудидаги аҳоли пунктларидан 126785 куб метр чиқинди чиқариб ташланди. Шунингдек, 85816 погонометр масофадаги канал, коллектор ва зовур бўйлари тозаланиб, хонадонлар ҳамда далаларга сув бориши таъминланди, деб маълум қилди ФВВ ахборот хизмати ходими Самандар Ҳикматуллаев.
Унинг таъкидлашича, қўшни мамлакатда офат оқибатларини бартараф этиш учун вазирлик ва идораларнинг 130 нафардан ортиқ нафар шахсий таркиби, 42 та техникаси жалб этилган.
«Мактаарал туманида жойлашган «Аргибас» ва «Фирдоуси» аҳоли яшаш пунктларининг ҳудудларида амалий ишлар давом эттирилмоқда. Хусусан, ФВВнинг 40 нафардан иборат шахсий таркиб ва 11 та муҳандислик техникаси ёрдамида мазкур ҳудудларда жойлашган 30 та аҳоли яшаш хонадонида яроқсиз бинолар бузилиб, тошқин натижасида яроқсиз ҳолга келган 1670 куб метр ҳажмдаги чиқинди қурилиш материаллари чиқариб ташланди.
Шунингдек, аҳоли яшаш хонадонлари ва қишлоқ хўжалиги далаларидаги тошқин сувларини йўналтириш мақсадида, Сув хўжалиги вазирлигининг 2 нафар мутахассиси, 6 нафар оператор ва 6 та муҳандислик техникаси ёрдамида Мактаарал туманидаги канал, коллектор ва зовур бўйларини тозалаш орқали тошқин ҳамда сизот сувларини чиқариш учун 900 погонометр тозалаш ишлари олиб борилди, ҳудуддан 900 куб метр чиқинди чиқариб ташланди. Ушбу ишлар Жеттисай туманида ҳам олиб борилиб, Сув хўжалиги вазирлигининг 2 нафар оператори ва 2 та муҳандислик техникаси ёрдамида 50 погонометр тозалаш ишлари олиб борилди ва ҳудуддан 50 куб метр чиқинди чиқариб ташланди”, дея Самандар Ҳикматуллаевнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Маълум қилинишича, қишлоқ хўжалиги вазирлигининг техникалари ёрдамида Мактаарал тумани Жанажул округидаги 2 902 гектар майдонга 87 060 кг чигит экилган, 585 гектар пахта майдонларида эса культивация ишлари олиб борилган.
Мавзуга оид
21:23 / 13.11.2024
Дунёдаги зарарли чиқиндиларнинг бор-йўғи 1 фоизи Марказий Осиё мамлакатларига тўғри келади – Тўқаев
15:30 / 13.11.2024
Қозоғистонга йўлбарслар қайтарилмоқда. Улар бундан 70 йил аввал йўқолиб кетганди
19:07 / 12.11.2024
ФВВ автомобили вазирлик биносига киришда қўпол қоидабузарлик қилди
09:40 / 12.11.2024