Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Адлия вазирлигида янги тайинловлар амалга оширилди
Адлия вазирлигида раҳбарлик лавозимларига янги тайинловлар амалга оширилди.
Адлия вазирининг тегишли буйруғи билан Даврон Алланазаров вазирликнинг Фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларни ривожлантириш бошқармасининг бошлиғи лавозимига тайинланди.
Д. Алланазаров шу кунга қадар вазирликнинг Иқтисодий қонунчилик бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Шунингдек, адлия вазирининг тегишли буйруғи билан Суҳроб Юсупов вазирликнинг Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бошқармасининг бошлиғи лавозимига тайинланди.
С. Юсупов шу кунга қадар вазирликнинг Халқаро ва хорижий ташкилотларда Ўзбекистон Республикасининг манфаатларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Мавзуга оид
09:17 / 11.06.2026
Профессордан тарбиячигача: педагогик лавозимлар рўйхати белгиланди
08:39 / 04.06.2026
Инсофсиз суғурта агентларининг очиқ реестри юритилади
11:51 / 22.05.2026
ИИВ, Адлия ва Тоғ-кон вазирлиги — давлат бошқарувидаги энг илғор идоралар
15:51 / 12.05.2026