Беларусда президентликка даъвогарлардан яна бири сайловда қатнашмаслигини эълон қилди
Аввалроқ Либерал демократик партия етакчиси Олег Гайдукевич, юк ташувчилар ассоциацияси раиси ўринбосари Наталья Кисель ва рок-мусиқачи Александр Таболич президентлик пойгасидан чиққанини эълон қилганди.
Беларусь президентлигига даъвогарлик қилаётган «За Свободу» ҳаракати етакчиси Юрий Губаревич сайловда қатнашмаслигини маълум қилди.
"Бўлиб ўтаётган воқеалар сабабли президентлик сайлови кампаниясидан чиқишимни эълон қиламан", - деди Губаревич.
"2020 йилги президентлик сайлови кампанияси бошланганидан бери ҳукумат очиқчасига, қўпол ва шафқатсиз ҳаракат қилишни бошлади. Қатағонлар ҳафтасига кучайди. Бу ерда қонунийлик қолмади", - деб таъкидлади у.
Жума куни Губаревич 15 суткалик маъмурий қамоқ жазосини олганлиги маълум бўлди, аммо у ҳозирча озодликда.
Аввалроқ Либерал демократик партия етакчиси Олег Гайдукевич, юк ташувчилар ассоциацияси раиси ўринбосари Наталья Кисель ва рок-мусиқачи Александр Таболич президентлик пойгасидан чиққанини эълон қилганди.
Айни пайтгача амалдаги давлат раҳбари Александр Лукашенко, Белгазпромбанкнинг ҳибсга олинган собиқ раҳбари Виктор Бабарико, юқори технологиялар парки собиқ раҳбари Валерий Цепкало, собиқ парламент депутати Анна Канопацкая, блогер Сергей Тихановскийнинг хотини Светлана Тихановская ва "Говори правду" жамоат бирлашмаси ҳамраиси Андрей Дмитриев етарли миқдорда имзо тўплаб бўлган. Шундай қилиб, олти нафар даъвогар Беларусь президентлигига номзод бўлиши мумкин.
Президентлик сайлови 9 августда бўлиб ўтиши белгиланган.
Мавзуга оид
15:47 / 18.10.2021
МСК 3 кун давомида қанча сайловчи муддатдан аввал овоз берганини маълум қилди
12:39 / 18.10.2021
Ўзбекистон президентлигига номзодларнинг ишончли вакиллари ўртасида теледебат ўтказилади
11:31 / 18.10.2021
Танзила Норбоева хотин-қиз сайловчилар сонини маълум қилди
18:42 / 16.10.2021