Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада Nexia-2 ҳайдовчиси вояга етмаган шахснинг вафот этишига сабабчи бўлди
Ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
Жорий йилнинг 16 июнь куни Фарғона вилоятининг Фарғона туманида ЙТҲ содир бўлди, деб хабар қилмоқда Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати.
Фуқаро А.И. бошқарувидаги Nexia-2 русумли автомашинасини Лоғон МФЙ ҳудудида орқа томонга ҳаракатлантириб, автомашина орқасида бўлган пиёда, вояга етмаган Р.М.ни уриб юборган.

Оқибатда, вояга етмаган Р.М. оғир тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
“Ҳурматли ҳайдовчилар! Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг. Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмаслик орқали ўзингиз ва бошқалар соғлиғига шикаст етказишингиз мумкинлигини эсдан чиқарманг”, - дейилади маълумотда.
Мавзуга оид
16:44 / 29.06.2026
Андижонда Malibu пиёдалар йўлидан ўтаётган уч кишини уриб кетди
13:57 / 25.06.2026
«Андижон полкаси» тадбирига кетаётган ўқувчилар ЙТҲга учради
18:50 / 24.06.2026
Автомобил тезлигини автоматик чеклайдиган тизим синовлардан ўтолмади
20:30 / 23.06.2026