Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Январь-май ойларида 31,5 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилди
Жорий йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистонда жами 31,5 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилиб, ўсиш суръати 2019 йилнинг январь - май ойларига нисбатан 98,2 фоизни ташкил этди.
Давлат статистика қўмитаси хабарида айтилишича, 2020 йил 1 июнь ҳолатига кўра қурилиш соҳасида корхона ва ташкилотлар сони 38,3 мингтани ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 6,5 мингтага ошди.
Жами қурилиш соҳасидаги корхона ва ташкилотлар сони кўпайишининг асосий омили бу бино ва иншоотлар қуришда ўтган йилга нисбатан 13,0 фоизга (жами қурилишдаги улуши 57,9 фоиз), фуқаролик объектларини қуриш 32,1 фоизга (жами қурилишдаги улуши 9,7 фоиз), ихтисослаштирилган қурилиш ишларининг 32,6 фоизга (жами қурилишдаги улуши 32,4 фоиз) ўсишидир.
Жорий йилнинг январь-май ойларида, жами қурилиш ишлари ҳажми таркибида йирик қурилиш ташкилотлари томонидан бажарилган қурилиш ишлари ҳажми 8,1 трлн сўмни ташкил этди. Қурилиш ишлари 2019 йилнинг январь-май ойларига нисбатан 7,4 фоизга кўп бажарилган бўлиб, жами қурилиш ишлари ҳажмидаги улуши 2019 йилнинг мос давридаги кўрсаткич даражасидан 2,2 фоиз пунктга кўпайиб, 25,8 фоизни ташкил этди.
Мавзуга оид
19:44 / 07.05.2026
Xon Saroy’нинг “Bahor Residence” турар жой мажмуаси бўйича жиноят иши судда кўрилмоқда. 6 киши қамоқда
18:41 / 06.05.2026
Кўп квартирали уйда тўсиқ конструкциясини ўзбошимчалик билан бузган шахс жазоланади
18:00 / 06.05.2026
Қурилиш объектлари видеокамера орқали онлайн назорат қилинади
17:46 / 06.05.2026