Трамп Болтон чоп этган китоби учун жиддий жавобгарликка тортилиши керак деб ҳисобламоқда
Жума куни Колумбия округи федерал суди Адлия вазирлигининг Болтоннинг китобини чоп этишни тақиқлаш тўғрисидаги даъвосини рад этди.
АҚШ президенти Дональд Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтон давлат сирларини ўз ичига олган китобини чоп этгани учун жиддий жавобгарликка тортилиши лозим. Бу ҳақда Америка етакчиси ўзининг Twitter саҳифасида ёзди.
Трампнинг сўзларига кўра, Болтон "махфий ахборотни чоп этиб, қонунни бузган".
"У бунинг учун бошқалар каби жуда юқори тўлов тўлаши керак. Бу яна қайтарилишига йўл қўймаслик лозим", - деди Оқ уй раҳбари.
Жума куни Колумбия округи федерал суди Адлия вазирлигининг Болтоннинг китобини чоп этишни тақиқлаш тўғрисидаги даъвосини рад этди.
Трамп маъмурияти Болтон ўз китобида ошкор қилиш тақиқланган махфий маълумотларни ҳам ёзган деб даъво қилмоқда. Жон Болтон эса китоб қўлёзмаси тегишли ташкилотлар назоратидан ўтганини маълум қилган.
АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг мемуаридан айрим парчаларни чоп этди. «Бу воқеа содир бўлган хона: Оқ уй мемуарлари» (The Room Where It Happened: A White House Memoir) деб номланган китоб сотуви 23 июндан бошланиши мўлжалланган.
Мавзуга оид
02:48 / 06.11.2024
Сайлов бошланди, кўп овоз олиб ҳам ютқазиш мумкин бўлган сайлов
00:26 / 06.11.2024
Трамп атрофида айланаётган Америка сиёсати: нега бундай бўлди?
00:32 / 17.09.2020
Трампнинг собиқ маслаҳатчисига қарши жиноий иш очилди
10:25 / 06.07.2020