Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
5та туман-шаҳар «яшил» ҳудуд бўлди, уларда масжидлар очилди
Ушбу ҳудудларда жойлашган масжидлар намозхонлар учун очилди.
Шу йил 20 июнь ҳолатига, туман ва шаҳарлар эпидемиологик тоифаларининг янгиланган рўйхати эълон қилинди.
Унга кўра, Навоий вилояти Хатирчи тумани, Наманган вилояти Уйчи тумани, Сирдарё вилояти Янгиер шаҳри, Сурхондарё вилояти Термиз шаҳри ва Тошкент вилояти Ангрен шаҳрига “яшил” ҳудуд тоифаси берилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг карантин даврида масжидлар фаолиятини ташкил этиш юзасидан баёнотига мувофиқ, шу йил 22 июндан бошлаб, ушбу ҳудудларда жойлашган масжидлар намозхонлар учун очилди.
“Қизил” ёки “сариқ” ҳудудлардан “яшил” ҳудудлар қаторига ўтиш ва масжидлар ўз фаолиятини қайта бошлашида – ҳар бир инсоннинг ҳиссаси катта бўлади, карантин мезонларига амал қилиш айни матлуб ва шариатда буюрилган ишдир”, - дейилади Дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизмати маълумотида.
Мавзуга оид
20:49 / 29.05.2026
Россия Ўзбекистоннинг 10 та корхонасига сабзавот ва меваларни олиб киришни тақиқлади
18:26 / 20.05.2026
3 қурбон ва «нафрат жинояти» — Калифорния Ислом марказидаги отишма тафсилотлари
08:45 / 20.05.2026
Ўсимликлар карантини агентлиги директори янги вазифага ўтди
13:20 / 15.05.2026