Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий Кореяда коронавируснинг иккинчи тўлқини пайдо бўлишига тунги муассасалар сабабчи эканлиги айтилди
Мониторинг маркази раҳбари Жанубий Корея иккинчи тўлқинни декабрга яқин кутганини, аммо бу тахмин хато бўлганини айтди.
Жанубий Корея касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази (KCDC) Сеулда коронавирус тарқалиши қайтадан авж олганини маълум қилди, деб хабар бермоқда Yonhap агентлиги.
Марказнинг маълумотига кўра, душанба куни Жанубий Кореяда касаллик юқтириш билан боғлиқ 17та ҳолат қайд этилган. KCDC раҳбари Чон Ин Геннинг айтишича, Сеулга иккинчи тўлқин етиб келди, бунинг манбаси эса тунги клублардир. У буни аксарият янги ҳолатлар айнан пойтахтга тўғри келиши билан изоҳлади.
Мониторинг маркази раҳбари Жанубий Корея иккинчи тўлқинни декабрга яқин кутганини, аммо бу тахмин хато бўлганини айтди.
Сеул мэри Парк Вон Сун шаҳар яна қатъий чеклов чораларига қайтиши мумкинлигидан огоҳлантирди.
Агарда кунлик касаллик қайд этилишлари сони 30тага, касалхоналар тўлиши эса 70 фоизга етса, изоляция режими жорий этилади.
Ҳозирда Жанубий Кореяда касаллик юқтирганлар сони 12 438 нафарга етган, 280 киши вафот этган.
Мавзуга оид
13:32 / 14.05.2026
Кореяга ишга юборишдаги йирик схема: Kun.uz бу ҳақда уч йил олдин бонг урган эди
19:26 / 06.05.2026
Жанубий Кореянинг собиқ биринчи хонимига нисбатан ҳукмни оғирлаштирган судья ўлик ҳолда топилди
16:10 / 27.04.2026
Жанубий Корея Ўзбекистонда АТ таълими учун 14 млн доллар грант ажратади
22:00 / 17.04.2026