Ногиронлиги борлар учун кириш имтиҳонларидаги қулайликлар ҳақида маълумот берилди
Давлат тест маркази кириш имтиҳонлари жараёнида ногиронлиги мавжуд бўлган шахслар учун бериладиган қулайликлар ҳақида маълумот берди.
«Ногиронлиги бўлган шахсларнинг тест жараёнларида иштирокини таъминлаш учун барча шароитлар қилиб берилади. Агар абитуриент ҳамроҳи билан келадиган бўлса, ҳамроҳи билан бирга ҳаракатланиши учун имкон берилади. Ҳамроҳсиз келадиган, ногиронлиги бўлган абитуриентларга эса имтиҳон олинаётган жойда бўлиб турган кузатувчилар ва Давлат тест маркази ходимлари керакли ёрдамни кўрсатишади», дея Давлат тест маркази бошқарма бошлғи Фарҳод Мирзаевнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Қайд этилишича, 2020 йилги кириш имтиҳонларида ногиронлиги бўлган шахсларга грант асосида алоҳида имтиёзли квоталар ажратилган.
Эслатиб ўтамиз, 2020-2021 ўқув йили учун кириш имтиҳонларида имтиёзлар 7 тоифадаги ёшлар учун имтиёзлар берилиши айтилган эди.
Мавзуга оид
13:15 / 26.09.2023
Коллеж, техникумларга ОТМ кириш имтиҳонларида тўплаган балл билан қабул қилиниш мумкин. Муаммо нимада?
16:14 / 05.05.2023
Қабул бошланишига 1,5 ой қолди – бу йил абитуриентларни нималар кутяпти?
18:26 / 27.03.2023
Имтиҳонда қўлга тушган абитуриентлар кириш имтиҳонларидан 5-7 йилгача четлаштирилиши рад этилди
16:27 / 30.08.2022