Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қарши туманидаги мактаб ўқитувчилари иш ҳақидан қонунчиликка зид равишда ушлаб қолинган. ХТБ мудирига жарима қўлланилди
Қарши тумани Халқ таълими бўлими мудирига нисбатан маъмурий жарима қўлланилди.
Қарши туманидаги умумтаълим мактаби ўқитувчиларининг 2020 йил апрель ойи иш ҳақидан меҳнат қонунчилиги талабларига зид равишда ушлаб қолинганлиги аниқланди.
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги хабарига кўра, Қашқадарё вилоят Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганиш ўтказилган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Қарши тумани Халқ таълими бўлими мудирига нисбатан маъмурий жарима қўлланилди.
Айни дамда ўқитувчилардан ноқонуний ушлаб қолинган иш ҳақларини ундириш чоралари кўрилаётгани айтилади.
Мавзуга оид
15:20 / 19.06.2026
Самарқандда мактаб ўқувчиси ўз жонига қасд қилди. У синф раҳбари томонидан калтаклангани айтилмоқда
22:49 / 30.05.2026
“Армия ҳимоясидаги” педагоглар ва кичик бизнес учун солиқ ислоҳоти — ҳафта дайжести
16:49 / 30.05.2026
“Болага ҳатто ота-онанинг кучи етмаяпти” — мактаблардаги интизом ҳақида суҳбат
17:31 / 26.05.2026