Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистоннинг областларидан бирида карантин режими кучайтирилди
23 июндан Қозоғистоннинг Қўстанай областида коронавирус билан боғлиқ эпидемиологик вазият ёмонлашгани сабабли кучайтирилган карантин режими жорий қилинади.
Таъкидланишича, областда ҳар куни 50 дан 100 тагача янги касалланиш ҳолати қайд қилинмоқда. Касалланганлар умумий сони 518 нафарга етган. Шу сабабли областнинг бош санитар врачи Владимир Нечитайло томонидан областда 23 июндан 30 июнгача карантин режимини кучайтиришга қарор қилинган.
Ушбу вақт давомида барча турдаги мактабгача таълим муассасалари фаолияти тўхтатилади, спорт тўгараклари ва секциялари фаолияти тақиқланади. Бундан ташқари, областда овқатланиш объектлари иши чекланади, улар фақат етказиб беришгагина ишлайди.
Нечитайлонинг таъкидлашича, вазиятнинг ёмонлашишига ҳам аҳоли, ҳам тадбиркорлик субъектлари томонидан чекловларга оммавий риоя қилинмаслиги сабаб бўлган. Жумладан, тақиқловларга қарамай, кафе ва ресторанларда банкетлар, тўйлар ва базмлар ўтказилган.
Област маъмуриятида маълум қилинишича, келаётган дам олиш кунлари – 27 ва 28 июнда областнинг 6 та шаҳрида (Қўстанай, Рудний, Житикара, Лисаковск, Аркалик ва Тобил) аҳолининг уйдан чиқишини тақиқловчи энг қатъий карантин режими - “локдаун” киритилади. Яшаш жойини ишга, дорихона ва дўконларга бориш, уй ҳайвонларини сайрга олиб чиқиш учунгина тарк этишга рухсат берилади.
Мавзуга оид
20:49 / 29.05.2026
Россия Ўзбекистоннинг 10 та корхонасига сабзавот ва меваларни олиб киришни тақиқлади
08:45 / 20.05.2026
Ўсимликлар карантини агентлиги директори янги вазифага ўтди
19:09 / 11.05.2026
Россияда ўзбек асаларилари ортилган юк машинаси бир ойдан бери қидирилмоқда
21:55 / 26.04.2026