Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилоятида ҳайдовчилардан 70га яқин пичоқ ва бошқа турдаги жисмлар расмийлаштириб олинди
5 кун давомида ўтказилган тадбирда 500га яқин автотранспорт воситалари кўздан кечирилган.
Фото: ИИББ ахборот хизмати
Тошкент вилоятида беш кунда ҳайдовчилардан 70га яқин пичоқ ва бошқа турдаги жисмлар расмийлаштириб олинди. Бу ҳақда вилоят ИИББ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш борасида Тошкент вилояти ИИББ ЙПХ инспекторлари томонидан 5 кун давомида ўтказилган тадбирда 500га яқин автотранспорт воситалари кўздан кечирилган.
Билдирилишича, уларнинг 64тасидан турли хил пичоқлар ва ўткир тиғли жисмлар борлиги аниқланиб, белгиланган тартибда расмийлаштириш учун ҳудудий ички ишлар бўлимларига топширилди.
“Сўнгги кунларда оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий тармоқларда фуқаролар ўртасида содир бўлаётган ўзаро тортишувлар ва унинг ортидан пичоқбозликлар ҳақидаги турфа хабарлар тез-тез кўзга ташланмоқда.
Шу аснода турли кўнгилсиз ҳодисалар ва жиноятчиликнинг олдини олиш мақсадида ИИББ ЙПХ ходимлари томонидан бир қатор тадбирлар амалга оширилмоқда амалга оширилмоқда.
Инспекторлар томонидан текшириш учун тўхтатилган транспорт воситаларини кўздан кечириш жараёнида, автоуловда ҳар хил турдаги пичоқлар бошқа ўткир тиғли мосламалар борлиги аниқланяпти. Фуқароларнинг аксарияти гўёки “ўзининг хавфсизлигини таъминлаш учун” пичоқ олиб юрганлигини айтаётган бўлса, айримлари пичоқ ва жисмларни автомобилида нима учун олиб юрганлигини изоҳлаб ҳам бера олмайдилар”, - дейилади маълумотда.
Мавзуга оид
09:00 / 05.04.2026
Нақдга битмас битимлар ва солиқдан норози санъаткорлар — ҳафта дайжести
22:36 / 02.04.2026
Машина сизники, рулда бошқа одам: жарима балли ҳақиқий ҳуқуқбузарга ёзилиши учун нима қилиш керак?
07:51 / 02.04.2026
Тошкент вилоятида адвокат 10 минг доллар билан ушланди
19:02 / 01.04.2026