Жаҳон | 15:22 / 22.06.2020
10004
2 дақиқада ўқилади

Зеленский Эронни халқаро судга бериш билан таҳдид қилди

8 январда Теҳрондан Киевга парвоз қилаётган Украина ҳаво йўлларига қарашли Boeing 737-800 самолёти ҳавога кўтарилганидан бир оз ўтгач қулаб тушган, Эрон, Украина, Канада, Буюк Британия, Германия, Швеция ва Афғонистоннинг 176 нафар фуқароси ҳалок бўлганди.

Фото: EPA

Украина президенти Владимир Зеленский агар Эрон уриб туширилган Boeing самолёти билан боғлиқ мажбуриятларини бажармайдиган бўлса, халқаро судга мурожаат қилишини айтди.

"Вақти келиб Эрон ҳукумати томонидан натижали сиёсат бўлишига умид қиламан. Улар бизга нафақат "қора қутилар"ни қайтариб бермаяпти. Гап бошқа ваъдалар ҳақида бормоқда. Улар расман узр сўраши керак. Улар муносиб товон тўлаши керак", - деди Зеленский Globe and Mail газетасига берган интервьюсида.

Зеленскийнинг сўзларига кўра, Эрон "қора қутилар"нинг қайтарилиши кечикишини коронавирус билан изоҳламоқда.

"Аммо бу муаммо чексиз кутиб туриши мумкин эмас. Улар берган ваъдаларини бажариши керак. Акс ҳолда халқаро судга мурожаат қилишдан бошқа иложимиз қолмайди", - деди у.

8 январда Теҳрондан Киевга парвоз қилаётган Украина ҳаво йўлларига қарашли Boeing 737-800 самолёти ҳавога кўтарилганидан бир оз ўтгач қулаб тушган, Эрон, Украина, Канада, Буюк Британия, Германия, Швеция ва Афғонистоннинг 176 нафар фуқароси ҳалок бўлганди.

Эрон ҳарбийлари 11 январь куни Украина самолёти тасодифан уриб туширилганини маълум қилди. 

Мавзуга оид