Бугун Ўзбекистоннинг 10 ҳудудида янги касалланиш ҳолатлари аниқланди
23 июнь куни Ўзбекистонда 201та янги зарарланиш ҳолати тасдиқланди (жами 6662 ҳолат) ва 110 нафар бемор соғайди. Шу вақтгача 4560 беморга жавоб берилган, 19 киши вафот этган, шифохоналарда 2083 нафар бемор даволанмоқда.
Бугун 10 ҳудудда - Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Наманган, Андижон, Хоразм, Самарқанд, Сирдарё, Сурхондарё, Қашқадарё ва Тошкент вилоятларида янги ҳолатлар қайд этилди. Бухоро, Навоий ҳамда коронавирусдан холи бўлган Жиззах ва Фарғона вилоятларида янги касалланиш ҳолатлари кузатилмади. ССВ матбуот хизмати раҳбари Фурқат Санаев телеграмдаги каналида беморлар қайд этилиши ва соғайиши бўйича кўрсаткичлар жадвалини келтирди.
Бугунги 201 ҳолатдан 168таси карантин муассасаларида, 30таси аҳоли орасида аниқланган, халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари бўлган 3 кишига ҳам вирусдан зарарланиш ташхиси қўйилган.
Аҳоли орасида (+30)
Бугун Ўзбекистоннинг 8 ҳудудида аҳоли орасида янги ҳолатлар аниқланди, шундан энг кўпи Тошкент шаҳрида қайд этилди - 9та ҳолат.
Шунингдек, Хоразм вилояти (6), Қашқадарё вилояти (4), Наманган вилояти (3), Тошкент вилояти (3) Андижон вилояти (2), Сурхондарё вилояти (2) ва Сирдарё вилоятида (1) аҳоли орасида янги касалланиш ҳолатлари аниқланган.
- Июнь ойида бир кун ичида бунча кўп ҳудудда касаллик аниқланиши ва бунча кўп ҳудудда аҳоли орасида касаллик қайд этилиши июнь ойида кузатилмаганди. Ой давомида бу борада энг юқори кўрсаткич 10 июнда кузатилган - 7та ҳудудда аҳоли орасида коронавирус аниқланган.
Карантин (+168)
Хориждан келгач Тошкент вилоятидаги Ўртасарой карантин марказига жойлаштирилган фуқаролар орасида 115 ҳолат аниқланди.
Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида 18 кишига вирусдан зарарланиш ташхиси қўйилди.
Сурхондарё вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида 9 ҳолат қайд этилди.
Хоразмда карантиндагилар орасида 8 нафар коронавирус бемори аниқланган.
Шунингдек, Қорақалпоғистонда (1), Сирдарё (6), Қашқадарё (3), Самарқанд (3), Андижон (1) ва Тошкент вилоятида (4) карантиндагилар орасида янги ҳолатлар чиққан.
Ҳайдовчилар (+3)
Тошкент вилоятида 2, Сирдарё вилоятида 1 нафар халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари вирус юқтиргани маълум бўлган.
Тузалганлар (+110)
Бугун Тошкент шаҳри ва Самарқанд вилоятларидаги тиббиёт муассасаларида 110 нафар бемор соғайиб, шу вақтгача касалликдан тузалиб чиққанлар сони 4560 нафарга етди.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2083 нафар бемордан 17 нафари оғир, 4 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Ҳозирда мамлакатда уй карантинида 36 294 нафар, стационар карантинда эса 22 656 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.
Мавзуга оид
21:59 / 27.11.2022
Хитойда коронавирус чекловларига қарши намойишлар бўлиб ўтмоқда
00:22 / 26.11.2022
Пекинда коронавирус авж олгани туфайли янги чекловлар киритилмоқда
22:24 / 07.11.2022
Англияда уй паррандаларига локдаун эълон қилинди
12:45 / 19.07.2022