Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий Корея Шимолни психологик уруш олиб боришда айблади
Шимолий Корея Жанубий Корея билан чегара бўйлаб Сеулга қарши ташвиқот олиб борилувчи овоз кучайтиргичларни яна ўрната бошлади. Бу ҳақда Жанубнинг Yonhap ахборот агентлиги хабар берди.
Шимолий Корея вакиллари чегарадаги қуролсизлаштирган ҳудуднинг камида 40 та жойида ўнлаб овоз кучайтиргичлар ўрнатишган. Шундан кейин Сеул ҳам шундай овоз кучайтиргичларни ўрнатиш ҳақида ўйлай бошлаган.
Овоз кучайтиргичлар 2018 йилда Кореяаро саммит ўтказилгач ва унинг давомида тузилган тинчлик келишувларидан кейин олиб ташланганди.
“Биз Шимолнинг психологик уруш олиб бориш бўйича ҳаракатлари ортидан синчковлик билан кузатмоқдамиз. Биз ҳар қандай вазиятга тегишлича жавоб бериш бўйича қатъий позициямизни сақлаб қоламиз”, деб айтган Жанубий Корея штаблари бошлиқлари бирлашган қўмитаси вакили.
Жануб ва Шимол ўзаро қарама-қаршиликсиз кечган икки йилдан кейин яна зиддиятга бормоқда ва у тобора кучайиб бормоқда.
Мавзуга оид
09:03 / 27.05.2026
Шимолий Корея бир нечта турдаги ракеталарни синовдан ўтказди
13:32 / 14.05.2026
Кореяга ишга юборишдаги йирик схема: Kun.uz бу ҳақда уч йил олдин бонг урган эди
19:26 / 06.05.2026
Жанубий Кореянинг собиқ биринчи хонимига нисбатан ҳукмни оғирлаштирган судья ўлик ҳолда топилди
16:10 / 27.04.2026