Жаҳон | 21:34 / 23.06.2020
10571
1 дақиқада ўқилади

Мексикада 7,5 балли зилзила юз берди

Сейсмологларнинг маълумотига кўра, зилзила ўчоғи Крусесита шаҳридан 23 километр жанубда жойлашган.

Фото: Reuters

Мексикада кучли зилзила юз берди. Бу ҳақда АҚШ геология хизмати маълум қилди.

Маълумот берилишича, зилзила кучи 7,4 баллни ташкил этган. 

Мексика миллий сейсмология хизматининг аниқлик киритишича, зилзила магнитудаси 7,5 баллга тенг бўлган. 

Сейсмологларнинг маълумотига кўра, зилзила ўчоғи Крусесита шаҳридан 23 километр жанубда жойлашган.

Ҳозирча вайронгарчиликлар ва жабрланганлар тўғрисида маълумот берилмаган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид