Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда электр станцияси қурмоқчи бўлган инвесторга 80-90 фоиз маҳаллий ишчиларни ёллаш талаби қўйилади
Энергетика вазири ўринбосари Шерзод Хўжаев энергетика тизимида маҳаллий аҳоли бандлигини таъминлаш устувор масалалардан бири эканини маълум қилди.
«Барча хорижий инвесторларга қўйган талабимиз бор – Ўзбекистонда электр станциясини қурмоқчи бўлган инвестор қурилиш давомида ишчиларнинг камида 80 фоизини, станция эксплуатацияси даврида эса камида 90 фоизини маҳаллий аҳолидан ёллаши керак.
Чунки ўзимизнинг ёш кадрларимиз бор, улар ўз малакасини оширган ҳолда бу тизимда ишлаши керак», деди Хўжаев 22 июнь кунги матбуот анжуманида.
Мутасаддига кўра, энергосервис компаниялари тизимида ишчи кучига талаб ўсиб бормоқда.
«Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш кўлами кенгайиб боряпти. Бутун дунёда бўлганидек, бизда ҳам энергосервис компанияларига бўлган эҳтиёж ошмоқда. Мисол учун, одамлар қуёш панелини ўрнатаман деса, ўзи бориб, сотиб олиб, ўрнатишга хоҳиши йўқ. Компанияга пулини тўлайман, олиб келиб ўрнатасан, ишлашини кўрсатиб кетасан, дейди.
Бу тенденция ҳозир кенгайиб боряпти, энергетика хизматларини кўрсатишда ишчи кучига эҳтиёж юқори», – деди Шерзод Хўжаев.
Мавзуга оид
18:47 / 14.01.2026
Президент энергетика соҳаси бўйича таклифларни маъқуллади
19:30 / 10.02.2025
Бухорода магистрал газ қувурида келиб чиққан ёнғин тўлиқ ўчирилди
13:48 / 10.02.2025
Бухорода магистрал газ қувурида авария рўй берди
15:48 / 08.02.2025