Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сирдарё ва Тошкент вилоятлари қишлоқ хўжалиги техникаси харидорларига имтиёзлар берилади
Вазирлар Маҳкамаси томонидан 19.06.2020 йилдаги “Аграр секторни қишлоқ хўжалиги техникалари билан таъминлашни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги 392-сон қарор қабул қилинди.
«Textile Technologies Group» МЧЖ томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш мақсадида $54 млн.га тенг 1 000 дан ортиқ юқори унумли қишлоқ хўжалиги техникалари, шу жумладан 66 та пахта териш машиналари ўз маблағлари ва хорижий кредит линиялари маблағлари ҳисобига харид қилинди.
Norma’нинг ёзишича, «Textile Technologies Group» МЧЖ ва «ЎзКейсагролизинг» томонидан харид қилинадиган, Сирдарё вилоятининг Оқолтин ва Сардоба туманлари ҳамда Тошкент вилоятининг Бекобод, Бўка ва Чиноз туманлари учун мўлжалланган қишлоқ хўжалиги техникалари ва эҳтиёт қисмлари (ҳужжат билан тасдиқланган рўйхатга асосан) 2021 йил 31 декабрга кадар божхона божидан (божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари) озод этилади. Қўшилган қиймат солиғини тўлаш 270 кун муддатга кечиктирилади.
Ҳужжат 19.06.2020 йилдан кучга кирди.
Мавзуга оид
19:48 / 03.07.2026
«Уйим реновацияга тушса нима бўлади?» – Энг долзарб саволларга жавоблар
10:20 / 03.07.2026
Андижонда давлат захирасидаги ерни 160 минг долларга сотмоқчи бўлган фуқаро ушланди
18:06 / 01.07.2026
Фермерни сўкаётган ҳокимлар “дух”ни қаердан оляпти?
09:00 / 01.07.2026