Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
36667 нафар фуқаро уйида, 22809 нафари стационар шароитда карантинга олингани маълум қилинди
Эпидемик вазият нохуш бўлган ҳудудлардан келган ва беморлар билан мулоқотда бўлган 59476 нафар фуқаронинг саломатлиги тиббий назоратга олинган бўлиб, шундан 36667 нафари уйида, 22809 нафари эса стационар шароитда карантинга олинган. Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Ботир Қурбонов 24 июнь куни АОКАда бўлиб ўтган брифингда маълум қилди.
Унинг қўшимча қилишича, мавжуд вирусологик лабораторияларда охирги бир кунда 23310 та, эпидемиологик мавсум давомида 1078782 та тест синовлари ўтказилган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда шу пайтгача 6755 нафар беморда коронавирус инфекцияси қайд этилган, ҳозиргача 4560 нафар (68 фоиз) бемор бутунлай соғайган бўлса, 2176 нафари даволанмоқда.
Даволанаётган 2176 нафар беморнинг:
– 4 нафари – ўта оғир;
– 18 нафари – оғир;
– 215 нафари – ўрта оғир;
– 1939 нафари – қониқарли ҳолатда.
Ботир Қурбоновнинг маълум қилишича, беморларнинг 130 нафарида пневмония кузатилмоқда.
Мавзуга оид
20:49 / 29.05.2026
Россия Ўзбекистоннинг 10 та корхонасига сабзавот ва меваларни олиб киришни тақиқлади
08:45 / 20.05.2026
Ўсимликлар карантини агентлиги директори янги вазифага ўтди
19:09 / 11.05.2026
Россияда ўзбек асаларилари ортилган юк машинаси бир ойдан бери қидирилмоқда
21:55 / 26.04.2026