Жаҳон | 11:15 / 24.06.2020
16542
3 дақиқада ўқилади

АҚШда бу йилги ёз “қирғинбарот” келиши мумкинлиги айтилди

АҚШда жорий ёз мамлакатда юзага келган вазият: коронавирус пандемияси, қора танли Жорж Флойд ўлдирилиши, полиция билан аҳоли ўртасида зиддият ҳамда президент сайловлари сабабли кўплаб ажалларга олиб келиши мумкин. 

Фото: AP Photo/Ted S. Warren

Associated Press ахборот агентлигининг таъкидлашича, АҚШда пандемия вақтида қурол савдоси кескин ошгани қайд қилинган. Бу мамлакатдаги кайфиятга ҳам салбий таъсир қилиб, аҳоли ўзини хавфсиз ҳис қилмаётганидан дарак беради.

АҚШнинг қуролли зўравонлик архиви (Gun Violence Archive)  маълумотларига кўра, АҚШда ҳозирга келиб ўқотар қурол ва пичоқдан жароҳатланиш туфайли юз берган ўлимлар сони 2019 йилги кўрсаткичлардан ошиб кетган.

Архив мутахассисларининг таъкидлашича, АҚШ аҳолиси жаҳон иқтисодиётига путур етказган ва узоқ вақт изоляцияда қолишга мажбур қилган пандемиядан ўта чарчаган. Бундан ташқари, ҳуқуқ-тартибот идоралари ва жамият ўртасида зиддиятлар чуқурлашган. 

“Бизда ҳамма пандемиядан узоқ вақт саросимада бўлди, кейин эса Жорж Флойд ўлимидан кейин ғазаб отига миниш ва мусибат юз берди”, деб айтган Вашингтон университетининг ҳуқуқ-тартибот идоралари ва жиноий судлов бўйича профессори Жеймс Денсли. Унинг таъкидлашича, “эшик очила бошлангандан кейин зўравонлик авж олиши мумкин”.

Гиёҳванд моддаларга карши курашувчи ташкилот Good Kids Mad City вакили Кофи Адемоланинг фикрича, полициячиларни молиялаштиришга сарфланадиган маблағларни уй-жой билан таъминлаш, руҳий саломатлик дастурларига, зўравонлик жабрдийдаларига йўналтириш лозим. “Агар сиз одил судловни тиклашга маблағ тиксангиз ва жамиятни ўз муаммоларини ўзи ҳал қилишни ўрганишига олиб келсангиз, унда сизга полиция аралашуви талаб этилмаслигини тобора сеза бошлайсиз”, деб айтган Адемола.  

Шимоли-шарқий университет криминологи Жеймс Алан Фокснинг таъкидлашича, 2020 йилда 2019 йилдаги рекорд сондаги оммавий отишмалардан икки марта камроқ отишма бўлиши кутилганди. Унинг фикрича, 2020 йилда зўравонликнинг авж олишига “юқиш” эффекти сабаб бўлган. 

Бундан аввалроқ Шимолий Каролина штатининг Шарлотта шаҳрида базм вақтида оммавий ўққа тутиш юз берган. Воқеа вақтида икки киши ҳалок бўлган, 7 киши яраланган. Полиция бошлиғи Жонни Женнингнинг фикрича, ўт очганлар бир неча киши бўлган.

Мавзуга оид