Ўзбекистон | 15:05 / 24.06.2020
10893
1 дақиқада ўқилади

Нима учун Тошкентда фақат маҳаллалар, бошқа жойларда шаҳар ва туманлар қизил ҳудуд деб эълон қилинмоқда?

Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директорнинг биринчи ўринбосари Ботир Қурбонов 24 июнь куни АОКАда бўлиб ўтган брифингда коронавирусга чалинган беморлар аниқланганда нима учун Тошкентда фақат маҳаллалар, бошқа жойларда шаҳар ва туманлар қизил ҳудуд деб эълон қилинаётганига изоҳ берди.

«Тошкент шаҳри бўйича касаллик қайд этилган ҳар битта туманнинг маҳаллалар, мавзелар, даҳалари ва йирик объектлар бўйича карантин, чеклов тадбирлари белгилаш тизимли олиб борилмоқда. Бундан кўзланган мақсад, Тошкент шаҳри пойтахт шаҳар эканлиги, аҳолининг ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлари ва ҳаракатларига таъсир қилмаган ҳолда, тадбирларни манзилли белгилаш тизимли тарзда амалга оширишга ўтилган.

Бир маҳалла, бир мавзе, бир объект, умуман олганда касаллик аниқланган жойда тезкор локализация қилиш тартибида олиб борилади. Ҳозирда кучайтирилган тартибда профилактик ва эпидемияга қарши чора-тадбирлар амалга оширилмоқда», дея Ботир Қурбоновнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Мавзуга оид