Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Суд Бразилия президентини ниқоб тақишга мажбурлаб қўйди
Бразилия суди мамлакат президенти Жаир Болсонаруга жамоат жойларида ниқоб тақиш мажбуриятини қўйди. Агар президент суд қарорини бажаришдан бўйин товласа, унга қоидабузарликнинг ҳар бир куни учун 2000 реал (387 доллар) жарима солинади.
Болсонару намойишларда бир неча марта ниқобларсиз пайдо бўлган ва коронавирус солаётган хавфни рад этиб келади.
У, шунингдек, пандемия сабабли Бразилиянинг турли штатларида киритилган чекловларни танқид остига олган.
Айни вақтда Бразилия коронавирусга чалинишлар ва ундан ўлимлар сони бўйича АҚШдан кейин дунёда иккинчи ўринни эгалламоқда.
Охирги маълумотларга кўра, Бразилияда сўнгги суткада 40 мингга яқин касалланиш ҳолати қайд қилинган. Мамлакатда умумий ҳисобда коронавирусга чалинганлар сони 1145906 нафарни, ундан вафот этганлар 52645 нафарни ташкил қилмоқда.
Мавзуга оид
18:52 / 24.06.2026
Чехларга сенсация керак, Бразилия ва Кореяга дуранг ҳам етади. А, В ва C гуруҳларида вазият қандай?
09:45 / 17.06.2026
Бразилия собиқ президентининг ўғли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
20:23 / 15.06.2026
Бразилиядаги аттракционда аёл 40 метр баландликдан хавфсизлик арқонисиз отиб юборилди
08:49 / 15.06.2026