Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Учувчилар коронавирусни муҳокама қилиб қолишган. Покистондаги авиаҳалокат инсон омили билан изоҳланди
Учувчилар юқори баландликда самолётни қўндиришни бошлаган, диспетчерлар уларни бу ҳақда бир неча марта огоҳлантирган. Аммо учувчилардан бири «Эплайман» деган ва улар коронавирусни муҳокама қилишда давом этишган.
Покистонда ҳалокатга учраган самолёт учувчилари қўниш чоғида коронавирус пандемиясини муҳокама қилган. Улар суҳбатга берилиб кетиб авиаҳалокат юз беришига сабабчи бўлган, деди Покистон авиация вазири Ғулом Сарвар Хон.
Хоннинг таъкидлашича, самолётда техник носозликлар аниқланмаган, учувчилар эса соғлом бўлган. Учувчилар юқори баландликда самолётни қўндиришни бошлаган, диспетчерлар уларни бу ҳақда бир неча марта огоҳлантирган. Аммо учувчилардан бири «Эплайман» деган ва улар коронавирусни муҳокама қилишда давом этишган.
«Тезликнинг юқорилиги, шассининг йўқлиги ва ерга яқинлашишгани ҳақидаги бир нечта огоҳлантиришларга эътибор берилмаган. Қўниш йиғиштирилган шасси билан амалга оширилган. Самолёт учиш-қўниш йўлагига қорни билан урилган», — деди авиация вазири.
Reuters агентлиги авиаҳалокат бўйича ҳисобот билан танишгани, аммо унда бу суҳбат тўғрисида маълумот йўқлигини хабар қилди.
22 май куни Покистон ҳаво йўлларига қарашли самолёт Карачи аэропортида қўниш чоғида ҳалокатга учраганди. Лоҳурдан учиб келган Airbus A320 самолётида 90 йўловчи ва 8 нафар экипаж аъзоси бўлиб, ҳалокатда икки киши омон қолган.
Мавзуга оид
20:57 / 02.07.2026
Пекиндаги осмонўпар бинога урилган самолёт учувчиси руҳий касал бўлгани айтилди
13:47 / 29.06.2026
Покистон яна Афғонистонга ҳужум қилди
18:38 / 26.06.2026
Пекиндаги энг баланд бинога енгил моторли самолёт урилди
08:49 / 18.06.2026