ЕИ «оқ рўйхат»даги давлатларга чегараларини очмоқчи. Рўйхатда АҚШ ва Россия йўқ
Евроиттифоқ давлатлар «оқ рўйхати»ни тузган. Рўйхат ҳар 14 кунда янгилаб борилади.
Евроиттифоқ 1 июлдан ташқи чегараларини очишни режалаштирган мамлакатлар рўйхатига Россия, АҚШ ва Бразилия киритилмади. Бу ҳақда The New York Times хабар берди.
Нашрнинг маълумот беришича, Евроиттифоқ давлатлар «оқ рўйхати»нинг иккита версиясини тузган. Биринчи рўйхатдан коронавирус юқтириш кўрсаткичи ЕИдаги ўртача кўрсаткичга нисбатан паст бўлган 47 давлат ўрин олган. Иккинчи рўйхатга коронавирус юқтириш кўрсаткичи ЕИдаги ўртача кўрсаткичга нисбатан сал юқори бўлган 54 мамлакат киритилган.
Россия, АҚШ ва Бразилия ҳар икки рўйхатда ҳам йўқ (Хитой, Куба ва Уганда эса бор).
Шу билан бирга, Европа касалликлар профилактикаси ва назорат маркази Брюсселни айрим мамлакатлардаги маълумотларнинг тўғрилигини текшириш қийинлигидан огоҳлантирди.
Қайд этилишича, «оқ рўйхат»нинг якуний версияси келаси ҳафта бошида эълон қилинади, сўнгра ҳар 14 кунда янгилаб борилади.
Евроиттифоқнинг ташқи чегаралари март ойи ўрталаридан бери ёпиқ. Иттифоқ ҳудудига фақат унинг таркибига кирувчи мамлакатлар фуқаролари ҳамда алоҳида тоифадаги шахслар кириши мумкин. Евроиттифоқнинг ички чегаралари май ойи ўрталаридан очила бошлади.
Мавзуга оид
12:50 / 02.11.2024
Лавров Украинада уруш бошланганидан бери илк бор Евроиттифоққа боради
21:49 / 31.10.2024
Евроиттифоқ Хитойнинг Temu интернет-дўконини жаримага тортмоқчи
10:10 / 28.10.2024
Евроиттифоқ Гуржистонда сайловлардаги қонунбузарликларни текширишга чақирди
09:30 / 28.10.2024