АҚШ ИШИД етакчиси ҳақидаги маълумот учун мукофот пулини 10 млн долларгача оширди
АҚШ ИШИДнинг янги етакчиси қаердалиги ҳақидаги маълумот учун мукофот пулини 10 млн долларгача оширди. Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Майк Помпео маълум қилди.
“Мен АҚШ давлат департаменти ИШИД етакчиси қаердалиги ҳақидаги маълумот учун мукофот пулини 10 млн долларгача оширганини эълон қилишдан хурсандман”, деб айтган Помпео давлат департаментидаги брифингда.
Давлат департаменти сайтида жойлаштирилган маълумотга кўра, мукофот пули ИШИД етакчиси ал-Моул, шунингдек Абу Иброҳим ал-Ҳошимий ал-Қурайший номи билан маълум бўлган киши ҳақидаги маълумот учун ваъда қилинган.
Вашингтоннинг маълумотларига кўра, у “Ал-Қоида”нинг Ироқдаги жангарилари раҳбари бўлган, сўнгра секин-аста ИШИД етакчиси ўринбосаригача “кўтарилган”. Террорчи 2019 йил октябрда махсус операция давомида ИШИДнинг аввалги етакчиси Абу Бакр ал-Бағдодий йўқ қилингандан кейин унинг ўрнига тайинланган.
Мавзуга оид
23:20 / 13.11.2024
Полшада АҚШнинг ракетага қарши мудофаа базаси очилди
22:44 / 13.11.2024
Трамп маъмуриятида Украина бўйича махсус вакил бўлади — ОАВ
22:14 / 13.11.2024
Трамп лавозим тақсимламоқда: Пентагон журналистга, Маскка янги департамент
15:44 / 13.11.2024