Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исроиллик ҳарбийлар Фаластин вазири кортежини белгиланган манзилга ўтказишмади
Исроиллик ҳарбийлар Иордан водийсида Фаластин бош вазири Муҳаммад Штайе ва унга ҳамроҳлик қилган фаластинлик вазирлар бўлган автомобиллар кортежини белгиланган манзилига ўтказишмаган. Бу ҳақда Al-Quds нашри хабар берди.
Маълумотларга кўра, Фаластин ҳукумати колоннаси Исроилнинг Иордан водийсини аннексия қилиш режаларига қарши курашишни муҳокама қилгани Фасаил қишлоғига йўналаётган бўлган.
Ҳарбийлар автомобилларни тўхтатиб, фаластинлик амалдорларга йўлларини давом эттиришга тўсқинлик қилишган. Шунга қарамай, Штайё ва бошқа вазирлар қишлоққа пиёда йўл олишган ва йиғилиш бўлиб ўтган.
Май ойида Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху Исроил суверенитетини 1 июлдан “Иудея ва Самарияга (Исроилда Иордан водийси шундай аталади) жорий қилишни” бошлашга ваъда берган. АҚШ президенти Дональд Трамп томонидан Исроил-Фаластин можаросини ҳал қилиш бўйича таклиф қилинган “аср келишуви”га кўра Фаластинга водийнинг Исроилга ўтишига ўз муносабатини ишлаб чиқишга 4 йил беришга ваъда берилган.
Таъкидлаш жоиз, БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий аъзоларидан фақатгина АҚШ Исроил режаларини қўллаб-қувватламоқда.
Мавзуга оид
09:56 / 08.07.2026
Ҳамас Ғазодаги фуқаролик ҳукуматини тарқатиб юборди
17:20 / 02.07.2026
Исроилнинг Туркияга босими: геноцидни яшириш учун бошқаларни айблаш сиёсати
00:14 / 29.06.2026
Исроил ҳукумати Усмонийлар империясида арманлар геноциди бўлганини тан олди
10:45 / 27.06.2026