Жамият | 23:57 / 25.06.2020
7855
1 дақиқада ўқилади

Оҳангаронга Нидерландиядан 61 бош зотдор қорамол олиб келинди, хориждан яна 600 бош олиб келиш режалаштирилган – вилоят ҳокимлиги

Оҳангарон туманидаги қорамолчиликка ихтисослашган “Қурама қорабайирлари” МЧЖ ташаббуси билан Нидерландиядан 61 бош наслли қорамол олиб келинди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, шу ойнинг охирига қадар эса чет элдан яна 600 бош зотдор қорамол келтириш режалаштирилган.  

Мазкур лойиҳа Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 октябрдаги «Тошкент вилояти Оҳангарон туманида чорвачиликни ривожлантириш тўғрисидаги» қарорига асосан амалга оширилмоқда. Унга кўра қиймати 41 миллиард сўмлик қорамолчиликка асосланган комплекс барпо этилиб, йилига 9 тонна сут, 86 тонна гўшт етиштириш кўзда тутилган.

Маълум бўлишича, 2019–2021-йилларда туманда қорамолчилик ва қўй-эчкичиликни ривожлантириш мақсадида умумий қиймати 746 миллиард 598 миллион сўмга тенг бўлган (шундан 53 миллион 210 минг доллари хорижий инвестиция) 30 та чорвачилик – 17 та қорамолчилик, 13 та қўй-эчкичилик комплекси бунёд этилиши режалаштирилган.

Жамшид Ниёзов
Тайёрлаган Жамшид Ниёзов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид