15:00 / 25.06.2020
22002
Реклама

Тошкентдаги Британия менежмент университетига кириш учун онлайн тест синовлари бошланди

Мамлакатда карантин давом этаётганлиги муносабати билан пойтахтда жойлашган British Management University абитуриентларни онлайн режимда математика ва инглиз тилларидан тест синовларидан ўтказишни бошлади.

1 июль куни соат 11:00 да инглиз тили бўйича BMU English Language Assessment онлайн тест синовлари IELTS сертификатига эга бўлмаган абитуриентлар учун бўлиб ўтади.

2 июль куни соат 11:00 да математика фанидан BMU Math Assessment онлайн тест синовлари бўлиб ўтади.

Математика ва инглиз тилидан кейинги тест синовларини ўтказиш санаси кейинроқ эълон қилинади.

Инглиз тили ва математикадан тест синовларини муваффақиятли топширган абитуриентлар масофадан, Zoom онлайн платформасидан фойдаланган ҳолда халқаро ўқитувчиларимиз билан интервьюдан ҳам ўтишлари керак бўлади.

Грантлар

Ҳар йили университет ижтимоий ҳимояга муҳтож кам таъминланган оилаларнинг қобилиятли ва юқори академик ўзлаштириш кўрсаткичларига эга фарзандларига танлов асосида 20та грант тақдим этади.

Грантлар ўқиш харажатларининг 100 фоизини қоплайди (қўшимча стипендиясиз) ва талаба академик ўзлаштиришнинг тегишли даражасига эга бўлган тақдирида 4 йил давомида амал қилади.

Грантларни олиш тартиби сайтимизда батафсил ёритилган:

https://bmu-edu.uz/uz/application/

Грант олиш учун биринчи қадам — 10 июлга қадар (10 июль санасида ҳам) кириш учун ариза топшириш.

Жорий йилда юз берган Сардоба сув омбори ҳалокатидан жабрланган оилаларга ёрдам бериш учун университет зарар кўрган ҳудудлардан келган абитуриентларга 10тагача грант тақдим этишга тайёр.

Барча грантлар фақат ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалардан бўлган абитуриентлар учун тақдим этилади. Барча шахсий ва молиявий маълумотлар синчковлик билан текширилади.

Стипендиялар

Ҳар ўқув йилининг баҳорги семестридан бошлаб аъло баҳолар билан тугатган 30 нафар талаба ойига 500 мингдан 1 млн сўмгача бўлган миқдорида стипендия олишади. Ҳар семестрда шу тариқа курсни энг яхши аъло баҳолар билан тугатган 30 талабаларни танлаб олиш учун стипендиантлар кўриб чиқилади.

Янги бино

Британия менежмент университети Тошкент марказида жойлашган бўлиб, Цирк биноси рўпарасида, Ғофур Ғулом метро бекати ёнида жойлашган янги, замонавий ва қулай бинодан ўз уйига эга бўлди.

Қулай жойлашув талабаларга пойтахтнинг исталган жойидан ўқишга осонгина етиб келиш имкониятини беради.

Айни пайтда таълимни ушбу кузда бошлаш учун хоналарни барча керакли жиҳозлар билан таъминлаш жараёни кетмоқда. Аудиторияларга янги мебеллар жойлаштирилмоқда, замонавий техника ва ускуналар ўрнатилмоқда.

Буларнинг барчаси универеситетдаги таълим ва талабалик ҳаётингизни ёрқин ва самарали қилишга ёрдам беради.

Бизнинг манзил: Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Себзор кўчаси, 22А

Британия менежмент университети абитуриенти бўлиш учун БМУ сайтидаги аризани тўлдиринг:

https://mystudybook.org/

Университетнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари:

Сайтимиз: www.bmu-edu.uz

Instagram: @bmuedu

Telegram-канал: t.me/bmuedu

Telegram-бот: t.me/BMUedubot

Facebook: fb.com/bmuedu

E-mail: info@bmu-tashkent.org

Реклама ҳуқуқи асосида

Top