Жамият | 12:13 / 25.06.2020
2310
1 дақиқада ўқилади

Юнусобод туманининг Ифтихор кўчасида таъмирлаш ишлари олиб борилади

Мазкур йўналишда йўл қатнов қисмининг фақат битта ҳаракатланиш чизиғи автомобиллар учун очиқ бўлади. 

Жорий йилнинг 25 июнь куни давомида Юнусобод туманининг Ифтихор кўчасида таъмирлаш ишлари олиб борилади.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабарига кўра, бу жараёнда мазкур йўналишда йўл қатнов қисмининг фақат битта ҳаракатланиш чизиғи автомобиллар учун очиқ бўлади. 

“Тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида ҳайдовчиларга айланма йўллардан ҳаракатланишларини тавсия қиламиз. Ноқулайликлар учун узр сўраймиз”, - дейилади хабарда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид