Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Афросиёб» поезди ойнаси бетон бўлагидан дарз кетди
Суриштирувни Тошкент-Жанубий вокзалида транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси олиб бормоқда.
Тошкент минтақаси темир йўл транспортида хавфсизликни таъминлаш бошқармасига 23 июнь куни соат 20:05да ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси Йўловчи поездларини кузатиш батальони навбатчиси Ш.Асомов телефон орқали, “С. Раҳимов” темир йўл бекатининг 3378-км 5-тўсиқда, машинист М.Файзирахмонов бошқарувдаги “Бухоро-Тошкент” йўналишидаги “Афросиёб” тезюрар йўловчи поезднинг электровоз ойнасига қаттиқ жисм келиб тегиши натижасида дарз кетганлиги ҳақида хабар берган.
ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси маълумотига кўра, воқеа жойига чиқилиб, олиб борилган суриштирув ишлари давомида, “С. Раҳимов” темир йўл бекатининг 3378-км 5-тўсиқда, Тошкент шаҳар, Сергели тумани, “Чоштепа” маҳалласи ҳудудида, Тошкент метрополитен қурилиш ишлари олиб борилаётган вақтида, темир йўл изининг устида ўтувчи метрополитен мостига бетон насоси орқали қуйилган бетон маҳсулоти қотмаганлиги сабабли, “Бухоро-Тошкент” йўналиши бўйича ҳаракатланаётган “Афросиёб” йўловчи тезюрар поезди электровозининг олд ойнасига бетон қоришмаси бўлаклари тегиб дарз кетганлиги маълум бўлган.
Суриштирувни Тошкент-Жанубий вокзалида транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси олиб бормоқда.
Мавзуга оид
14:15 / 01.04.2026
Ўзбекистонда поезд ташувчи айби билан кечикса, йўловчиларга компенсация тўланади
18:27 / 31.03.2026
Узоқни яқин қилувчи темир от – нега дунёнинг турли ҳудудларида темирйўллар ҳар хил ўлчамда қурилган?
09:06 / 30.03.2026
Водийга поездлар қатнови вақтинча тўхтади
12:12 / 20.03.2026