Америкалик вирусолог АҚШда 25 млн киши коронавирусга чалинган бўлиши мумкинлигини айтди
АҚШнинг 25 млн фуқароси коронавирусга чалинган бўлиши мумкин. Бу эса расмий кўрсаткичлардан 10 марта кўпроқни ташкил қилади. Бу ҳақда АҚШнинг касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказлари директори Роберт Редфилд маълум қилди.
“Бу вирус жуда кўп ҳолатларда касалликнинг аломатсиз кечишини келтириб чиқаради. Биз, эҳтимол, касаллик кўламининг тахминан 10 фоизини аниқлаганмиз”, деб келтирган Редфилд сўзларини The Hill нашри.
Редфилднинг таъкидлашича, аввалроқ коронавирусга тестлар 2,4 млн америкаликда вирус борлигини кўрсатган бўлса-да, бошқа бир қатор тестлар, жумладан донорлар қон топширгандагилари коронавирусга чалинганлар мамлакатнинг 328 млнлик аҳолисидан 5-8 фоизни ташкил қилишини кўрсатган.
Вирусологнинг таъкидлашича, бундай шароитда юз миллионлаб америкаликлар ҳамон хавф остида қолмоқда.
“Вирус тарқалиши якунланмади. Пандемия якунланмади. Ҳозирда бизда бу борада мавжуд энг кучли қурол – масофа сақлашдир. Биз заиф кишилар, кексаларни ҳимоя қилиш учун ижтимоий мослашув стратегиясини амалга оширишга масъулмиз”, деб таъкидлаб ўтган Редфилд.
Унинг айтишича, АҚШ ҳамон касалликнинг турли шаклларга кираётган биринчи тўлқинини бошдан кечирмоқда.
Охирги маълумотларга кўра, АҚШда коронавирусга чалинганлар сони 2,5 млндан ошиб кетди, ундан вафот этганлар сони 126 мингдан кўпроқни ташкил қилмоқда.
Аввалроқ CNBC телеканали АҚШда сўнгги суткада рекорд даражада - 45,5 мингдан кўпроқ янги касалланиш ҳолати қайд этилганини маълум қилган.
Жумладан, Калифорнияда охирги 2 кун ичида коронавирусга чалиниш ҳолатлари 69 фоизга ўсган. У ерда бир кун ичида 7,1 мингдан кўпроқ янги касалланиш ҳолати қайд этилган.
Шундай кўп сонда касалланиш ҳолатлари Техас, Аризона, Алабама, Арканзас, Жанубий ва Шимолий Каролина ҳамда Юта штатларида ҳамон қайд этилмоқда.
Шу билан бига, Колумбия округи, Коннектикут, Иллинойс, Индиана, Мэриленд, Массачусетс, Нью-Жерси, Нью-Гэмпшир ва Род-Айленд штатларида касалланиш кўлами қисқармоқда. 25 июнда Нью-Йорк штати губернатори Эндрю Куомо штат шифохоналарида мингдан камроқ бемор қолаётганини маълум қилган, бу эса март ойи ўртасидан бери энг паст кўрсаткич ҳисобланади.
Мавзуга оид
16:42 / 11.11.2024
Кремл Путин ва Трамп телефонда суҳбатлашганини рад қилди
14:42 / 11.11.2024
Американинг круиз компанияси Трамп сиёсатидан қочишни истаганлар учун дунё бўйлаб 4 йиллик саёҳат таклиф қилмоқда
13:30 / 10.11.2024
Трамп ютса урушни бир суткада тўхтатишни ваъда қилганди. У ютди — хўш?
23:26 / 09.11.2024