Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЖССТ: Коронавирусга қарши вакцина ва дори ишлаб чиқиш учун 31,3 миллиард доллар керак бўлади
ЖССТ бу маблағга 2021 йил ўрталарига келиб 500 миллионта тестни ишлаб чиқаришни тезлаштириш ва тарқатиш, 245 миллионта даволаш курсини ўтказиш ва икки миллиард доза вакцинага эга бўлишни мўлжалламоқда.
2021 йил охиригача COVID-19га қарши тестлар, вакцина ва дорилар ишлаб чиқиш ва тарқатиш дастурини ривожлантириш учун Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига 31,3 миллиард доллар зарур. Бу ҳақда ЖССТнинг коронавирусга қарши курашиш воситаларини ишлаб чиқишни тезлаштириш бўйича ACT-Accelerator дастури баёнотида айтилади.
ACT-Accelerator 24 апрелда ЖССТ томонидан Евроиттифоқ, Франция, Билл ва Мелинда Гейтс фонди билан ҳамкорликда ташкил этилган. Охирги маълумотларга кўра, дастур 3,4 миллиард доллар миқдорида молиявий ёрдам олган.
"Бугун тақдим этилган режалар 31,3 миллиард долларга баҳоланган бўлиб, ҳозиргача 3,4 миллиард доллар ажратилди. Шундай қилиб, яна 27,9 миллиард доллар зарур", - дейилади баёнотда.
Қайд этилишича, ЖССТ дастури бу маблағга 2021 йил ўрталарига келиб 500 миллионта тестни ишлаб чиқаришни тезлаштириш ва одилона тарқатиш, вирусдан 245 миллионта даволаш курсини ўтказиш ва икки миллиард доза вакцинага эга бўлишни мўлжалламоқда.
Охирги маълумотларга кўра, дунё бўйича коронавирусга чалинганлар сони 9,7 миллиондан ошган, 492 мингдан ортиқ киши бу касалликдан вафот этган. Кейинги ҳафталарда вирус тарқалиши яна кучайгани хабар қилинмоқда.
Мавзуга оид
20:58 / 26.05.2026
Африкадагилар Эбола безгаги тарқалишини жиловлай олмаяпти
22:16 / 25.05.2026
ЖССТ Конгода Эбола эпидемияси назоратдан чиқиб кетгани ҳақида огоҳлантирди
18:24 / 22.05.2026
Эбола янги штаммига қарши вакцина фақат олти-ўн ойдан кейин тайёр бўлади – ЖССТ
20:13 / 19.05.2026